АсосийЖамият

Блогер Реал Санжик ҳовлисини болалар уйига хайрия қилмоқчи бўлганига изоҳ берилди

Блогер аввалроқ хабар қилинган Тошкентда бўлажак куйов келиндан алдов йўли билан олиб қўйиб, унга сотган ҳовлини ҳадъя қилмоқчи бўлган.

'Блогер Реал Санжик ҳовлисини болалар уйига хайрия қилмоқчи бўлганига изоҳ берилди'ning rasmi

Блогер Санжар Каримовнинг (Реал Санжик) болалар уйига ҳовли ҳадъя қилмоқчи экани тўғрисидаги хабарларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги изоҳ берди.

Жорий йил 24 октябрь куни Санжар Каримов 22-сонли меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, мазкур ҳовлини текин фойдаланишга бериш нияти ҳақида ариза қолдирган.

Унга меҳрибонлик уйлари тўлиқ давлат таъминотида бўлиб, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар белгиланган тартибда уй-жой, овқатланиш, кийим-кечак, таълим ва тиббий хизмат билан таъминланиши маълум қилинган.

Бундан ташқари, турар жойни топширишга оид нотариал тасдиқланган ҳужжатлар тақдим этилмаган.

“Агентлик болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳар қандай эзгу ташаббусларга ҳурмат билан қарайди. Бироқ шуни таъкидлаш жоизки, давлат муассасаларига кўчмас мулк ёки бошқа моддий ёрдам шаклларини топшириш зарур эмас”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар