АсосийЖамият

Пойтахтда аҳоли учун иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари 15 фоизга оширилади

Тошкент шаҳар ҳокими Veolia Energy Tashkent компанияси томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари бўйича янги тарифларни маъқуллади.

'Пойтахтда аҳоли учун иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари 15 фоизга оширилади'ning rasmi

Тошкентда аҳоли, бюджет ва бошқа улгуржи ташкилотлар учун марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари тарифлари оширилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимининг 27 октябрдаги қарорида қайд этилган.

Ҳужжатга кўра, қуйидаги тарифлар тасдиқланди:

базавий тариф — 711 641 сўм/Гкал (ҚҚСсиз);

аҳоли учун — 139 860 сўм/Гкал (ҚҚСсиз);

бюджет ташкилотлари учун — 925 797 сўм/Гкал (ҚҚСсиз);

бошқа улгуржи ташкилотлар учун — 342 296 сўм/Гкал (ҚҚСсиз).

    Бошқа янгиликлар