Ўзбекистонда солиқ тўловчиларга жорий йилнинг 9 ойида 13,5 триллион сўмга яқин ҚҚС қайтарилган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 2025 йил январь—сентябрь ойларида жами 8 129 та ариза бўйича 4 272 та ташкилотга 13,5 триллион сўмга яқин қўшилган қиймат солиғи қоплаб берилган.
Энг кўп қайтарилган ҚҚС 9,2 триллион сўмли ишлаб чиқариш, 1,7 триллион сўм билан хизмат кўрсатиш ва 820,4 миллиард сўм қоплаб берилган транспорт соҳасидадир.
Жорий йил 1 октябрь ҳолатига кўра, шу турдаги солиқ тўловчилари сони ўтган йилга қараганда 17,6 фоизга кўпайиб, 234 711 тани ташкил этган. Улар савдо, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасида кўпроқ.






