АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев АҚШ делегациясини қабул қилди

Учрашув аввалида Сержио Гор давлат раҳбарига Доналд Трампнинг саломи ва самимий тилакларини етказди.

'Шавкат Мирзиёев АҚШ делегациясини қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

 Маълум қилинишича, учрашувда АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландау ва бошқа расмий шахслар ҳам иштирок этган.

Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларининг жорий йил 23-сентабр куни Ню-Ёрк шаҳрида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.

Учрашув аввалида Сержио Гор давлат раҳбарига АҚШ Президенти Доналд Трампнинг саломи ва самимий тилакларини етказган.

Жадал сиёсий мулоқот, турли даражалардаги алмашинувлар ва фаол ишбилармонлик алоқалари йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, октабр ойи бошида АҚШ Савдо палатаси делегациясининг ташрифи муваффақиятли ўтган.

Қабул қилинган “йўл харитаси” асосида саноат, молия, муҳим минераллар, энергетика, рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишлардаги лойиҳаларни илгари суриш долзарблиги таъкидланган.

Томонлар хавфсизлик, терроризм ва экстремизм, ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳаларида шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини ҳам муҳокама қилган.

Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган.

Бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан келгуси ҳафта Вашингтон шаҳрида “C5+1” форматидаги саммитни ўтказиш масалалари кўриб чиқилган.

 

    Бошқа янгиликлар