АҚШ президенти Саудия Арабистони, БАА ва Қатардан Ғазони урушдан кейин тиклаш мақсадида 70 миллиард доллар ажратишни сўради.
Bloomberg манбаларига кўра, бу давлатлар шошилмаяпти: улар уруш қайта бошланмаслигига кафолат ва Ғазонинг келажакдаги бошқарувида таъсирга эга бўлишни истамоқда.
Саудия молиявий чекловларга дуч келган, БАА сиёсий барқарорлик ва ҲАМАСнинг қуролсизланишини талаб қилмоқда, Қатар эса Исроил тинчлик келишувига риоя этишини кутмоқда.






