АсосийДунё

Бир қатор ОАВлар экстремистик нашрлар деб эълон қилинди

Ҳозирда уларнинг интернет ресурслари фаолияти тақиқланган.

'Бир қатор ОАВлар экстремистик нашрлар деб эълон қилинди'ning rasmi

Бишкекнинг Октябрь туман суди прокуратура талабини қаноатлантирди ва “Темиров Live”, “Клооп.кг” ва “Ayt Ayt Dese” медиа-лойиҳалари материалларини экстремистик деб топди. Бу ҳақда “Кактус.медиа” хабар берди.

Маълум қилинишича, суд қарори билан журналистлар Болот Темиров ва Ринат Тухватшин бошқараётган ушбу оммавий ахборот воситалари ҳамда уларнинг интернет ресурслари фаолияти тақиқланган. Тақиқ нафақат янги материалларни чоп этишга, балки уларнинг саҳифалари ва онлайн платформаларида мавжуд материалларга киришга ҳам тегишли.

“Темиров Live” ва “Ayt Ayt Dese” журналист Болот Темировга алоқадор, “Клооп.кг” эса Ринат Тухватшин асос солган “Клооп Media” фонди лойиҳасидир. Ҳар уч нашр ҳам ўзини Қирғизистонда мустақил ахборот манбаси сифатида кўрсатиб, муқобил истиқболларни тақдим этиб, мамлакатдаги долзарб воқеаларни ёритиб боради.

Қирғизистон Рақамли ривожланиш ва инновацион технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Алоқа соҳасини тартибга солиш ва назорат қилиш хизмати юқорида қайд этилган нашрларнинг интернет-ресурсларини блокировка қилишни назарда тутувчи қарорнинг масъул ижрочиси этиб тайинланган.

Журналист Болот Темиров 2023 йилнинг ноябрида Қирғизистондан депортация қилинган ва беш йилга мамлакатга кириши тақиқланган эди. Ринат Тухватшин ҳам хорижда.

2023 йилнинг охирида Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги “Ayt Ayt Dese” ва “Темиров Live” саҳифалари мониторинги натижасида оммавий тартибсизликларда иштирок этишга чақириқлар бўлган маълумотлар аниқлангани ҳақида хабар берган эди. Бунга жавобан жиноят иши очилди, 11 журналист ҳибсга олиниб, норозилик намойишлари ва тартибсизликларга қўзғатишда айбланди.

2024 йилнинг октябрь ойида “Темиров Live” ва “Ayt Ayt Dese” режиссёри Муҳаббат Тожибек қизи олти йилга, Азамат Ишенбеков беш йилга, икки журналист эса уч йиллик синов муддатига ҳукм қилинди. Қолган судланувчилар далил йўқлиги сабабли оқланди.

“Клооп.кг” таҳририяти бир неча йиллардан бери расмийлар томонидан босимга дучор бўлмоқда. 2023 йилнинг кузида нашрнинг сайти блокланди, 2024 йилнинг февралида эса суд лойиҳанинг юридик шахси – “Клооп Media” жамоат фондини тугатди.

2025 йилнинг сентябрида нашрнинг тўрт нафар собиқ ходими – икки оператор ва икки ҳисобчи “норозилик уйғотиш ва оммавий тартибсизликлар уюштириш”да айбланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Интер” клуби дарвозабони Хосеп Мартинес 81 ёшли йўловчининг ўлимига сабабчи бўлди'ning rasmi

    Дунё 28.10.2025 22:38

    “Интер” клуби дарвозабони Хосеп Мартинес 81 ёшли йўловчининг ўлимига сабабчи бўлди

    Ҳодиса жойига вертолёт, тез ёрдам ва карабинерлар етиб борган, бироқ барча саъй-ҳаракатларга қарамай тиббиёт ходимлари кекса одамнинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.

    'Хитой “сунъий қуёш”ни ишга туширмоқчи'ning rasmi

    Дунё 28.10.2025 19:46

    Хитой “сунъий қуёш”ни ишга туширмоқчи

    Лойиҳа орқали Қуёшнинг ички қатламларда амалга ошадиган табиий энергия жараёнини ер шароитида такрорлаш кўзда тутилган.

    'АҚШ Президенти Япониядаги америкалик ҳарбийлар олдида рақсга тушди'ning rasmi

    Дунё 28.10.2025 17:56

    АҚШ Президенти Япониядаги америкалик ҳарбийлар олдида рақсга тушди

    Трамп ҳарбийлар олдида нутқ сўзлаган ва якунда ўзига хос услубдаги рақсни ижро этган.

    'Афғонистондаги қозоқлар Қозоғистон Президентидан ватанига қайтишда ёрдам сўради'ning rasmi

    Дунё 28.10.2025 17:25

    Афғонистондаги қозоқлар Қозоғистон Президентидан ватанига қайтишда ёрдам сўради

    Улар мамлакатдаги оғир ижтимоий ва хавфсизлик шароитидан хавотирда.

    'Ўзбекистонлик эркак Туркияда умрбодга қамалди'ning rasmi

    Дунё 28.10.2025 17:08

    Ўзбекистонлик эркак Туркияда умрбодга қамалди

    Эркак қасддан одам ўлдириш айблови билан оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

    'Саудия Арабистони ЖЧ учун дунёдаги биринчи бино томидаги стадионни қурмоқчи'ning rasmi

    Дунё 28.10.2025 15:02

    Саудия Арабистони ЖЧ учун дунёдаги биринчи бино томидаги стадионни қурмоқчи

    “Sky Stadium” деб номланадиган ушбу иншоот NEOM мега-лойиҳаси таркибида, чўлдан тахминан 350 метр баландда жойлашади.