АсосийДУНË

Канадада 93 ёшли миллиардерга жинсий зўравонлик бўйича ҳукм чиқарилди

Канадада миллиардер Френк Стронах жинсий зўравонликда айбдор деб топилди

'Канадада 93 ёшли миллиардерга жинсий зўравонлик бўйича ҳукм чиқарилди'ning rasmi

Канада суди 93 ёшли миллиардер, Magna International асосчиси Френк Стронахни икки нафар аёлга нисбатан жинсий зўравонлик ва шилқимлик қилишда айбдор деб топди. Бу ҳақда CBC News нашрига таяниб Zamon.uz хабар берди.

Иш Онтарио олий судида, Торонто шаҳрида кўриб чиқилган. Суд уни икки эпизод бўйича айбдор деб топган, яна учта айблов бўйича эса оқлаган. Стронах ўзини айбсиз деб ҳисоблашини билдирган.

Суд материалларига кўра, воқеалар 1970–1980 йилларга тўғри келади. Жабрланувчилардан бири унинг ноўрин ҳаракатларини баён қилган, яна бир аёл эса шилқимлик ҳолатлари содир бўлганини айтган.

Судья қайд этишича, кўп йиллар ўтгани сабабли кўрсатмаларни баҳолаш қийинлашган ва айрим эпизодлар бўйича етарли далиллар мавжуд эмас.

Маълумот учун, Френк Стронахнинг бойлиги 2018 йилда 1,5 миллиард долларга баҳоланган. Унга нисбатан якуний ҳукм 17 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар