АсосийЖамият

Ўқувчиларни китоб билан урган ўқитувчи иши нима бўлди?

Ҳолат бўйича вилоят Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси муносабат билдирди.

'Ўқувчиларни китоб билан урган ўқитувчи иши нима бўлди?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги 11-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи томонидан ўқувчига нисбатан қўпол жисмоний ҳаракатлар содир этилган ҳолатлар акс этган видеохабар тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси расмий муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг май ойида 11-сонли умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия ўқитувчи А.Л. томонидан содир этилган. У бундай қўполликни ўзи раҳбарлик қилаётган 9-синф ўқувчиларига нисбатан амалга оширган. Ўқувчиларнинг ўзлаштириши, дарсларда иштироки паст эканини рўкач қилиниб, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган сўзлар билан ўқувчиларни ҳақорат қилган ва уларнинг шаъни, қадр қимматини топтаб, калтаклаган.

Ҳолатни ўрганиш мақсадида тузилган масъуллардан иборат ишчи гуруҳ ўқитувчининг хатти-ҳаракатларини ноқонуний ва педагогик тарбия меъёрларига тўғри келмаслигини асослаб берган. Бундан ташқари ҳолат шу кунга қадар мактабнинг маънавий масалалар бўйича директор ўринбосари томонидан ўрганилмагани, ўқитувчини тартибга чақирмагани ҳам аниқланган. 

Айни вақтда мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Мактаб директори ўринбосарига ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган. Вазият ҳуқуқ тартибот органлари томонидан назоратга олинган. Ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон беш араб давлатидан товон талаб қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:41

    Эрон беш араб давлатидан товон талаб қилди

    Эрон ҳукумати АҚШ ва Исроил билан боғлиқ ҳарбий операцияларда иштирок этгани айтилган беш араб мамлакатидан компенсация талаб қилди.

    'Марказий банк 188 та молия ташкилотини жаримага тортди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:16

    Марказий банк 188 та молия ташкилотини жаримага тортди

    Банк назорати қўмитаси йиғилишларида 29 та муҳим масала кўриб чиқилди.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:07

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

    “Ўзгидромет” 14 апрель куни илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилиши бўйича маълумот берди.

    'Йил бошидан бери қанча ЙТҲ содир бўлгани маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият 13.04.2026 17:12

    Йил бошидан бери қанча ЙТҲ содир бўлгани маълум қилинди

    Ҳодисаларнинг 31 фоизи инсон ўлими билан якунланганини ИИВ маълум қилди.

    'Тадбиркорлар учун жарималарни тўлаш тартиби енгиллаштирилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 13.04.2026 16:07

    Тадбиркорлар учун жарималарни тўлаш тартиби енгиллаштирилиши мумкин

    Жариманинг 50 фоизини бир ой ичида тўлаган тадбиркор қолган қисмидан озод этилиши таклиф қилинди.

    'Термизда безорилар гуруҳи қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият 13.04.2026 13:34

    Термизда безорилар гуруҳи қўлга олинди

    Ўткир тиғли жисмлар билан жиноят содир этган шахсларга нисбатан чора кўрилди.