Бугун, 29 октябрь куни Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияларнинг 12-йиғилиши ўз ишини бошлади.

Анжуман давомида ташкилот кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда. Хусусан:
— ёшлар сиёсати ривожланиши;
— давлатлар, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш;
— барқарор ривожланиш;
—инклюзивлик масалалари кун тартибидан ўрин олган.
Йиғилишни ЮНЕСКО бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси раиси Гаяне Умерова очиб берди ва йиғилиш раиси этиб сайланди.
У ўз нутқида кенгаш кун тартиби мазмунан бой эканини ҳамда ЮНЕСКО фаолияти учун муҳим йўналишларни ўз ичига олганини таъкидлади.

Маълумот учун, ушбу конференция илк бор Париж шаҳридаги қароргоҳидан ташқарида, Буюк ипак йўлининг чорраҳаси бўлган Самарқандда ўтказади.






