АсосийЖамият

ЎФА “Nasaf” мураббийси Рўзиқул Бердиевнинг баёноти юзасидан суриштирув бошлади

Мураббийнинг ОКМК – “Nasaf” ўйинидан кейинги сўзлари футбол жамоатчилигида резонанс келтириб чиқарди.

'ЎФА “Nasaf” мураббийси Рўзиқул Бердиевнинг баёноти юзасидан суриштирув бошлади'ning rasmi

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) “Nasaf” клуби бош мураббийси Рўзиқул Бердиевнинг 26 октябрь куни ўтган ОКМК – “Nasaf” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида билдирган фикрлари юзасидан расмий суриштирув бошлади.

Бердиев ўз чиқишида чемпионлик баҳсида “Neftchi” жамоасига ишора қилиб, “агар Нефтчиъ чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан эмас, майдон ортидан излаш керак”, деган эди. Бу баёнот спортчилар ва ҳакамлар фаолиятига оид баҳсли мунозараларга сабаб бўлди.

ЎФА суриштирув футбол этикаси ва спорт интизомини таъминлаш мақсадида олиб борилаётганини маълум қилди. Жараён якунида расмий қарор эълон қилинади.

    Бошқа янгиликлар