АсосийДунё

АҚШнинг 25 та штати Трамп маъмуриятига қарши судга мурожаат қилди

Улар миллионлаб америкаликларга озиқ-овқат ёрдамини давом эттириш учун дастур молиялаштирилишини тиклашни талаб қилган.

'АҚШнинг 25 та штати Трамп маъмуриятига қарши судга мурожаат қилди'ning rasmi

Кеча, 28 октябрь куни Демократ губернаторлар ва АҚШнинг 25 та штати бош прокурорлари мамлакат Президенти Доналд Трамп маъмуриятига қарши судга мурожаат қилган. Улар миллионлаб америкаликларга озиқ-овқат ёрдамини давом эттириш учун фавқулодда маблағлардан фойдаланиш йўли билан дастур молиялаштирилишини тиклашни талаб қилган. Бу ҳақда “Политиcо” хабар берди.

Қайд этилишича, бир нечта штатлар ҳукумати ва Колумбия округи маъмурияти АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қарши даъво аризаси киритганини эълон қилган. Федерал ҳукумат фаолиятининг вақтинча тўхтатилиши (“шатдаун”) даврида қўшимча озиқ-овқат ёрдам дастури (SNAP) тўловларини ноқонуний тўхтатиб қўйган.

Массачусетс штатининг федерал судига топширилган даъвода тарафлар маъмуриятнинг штатларнинг тўловларини тўхтатишга мажбур қилувчи олдинги кўрсатмаларини бекор қилишни ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигида мавжуд барча ресурслардан фойдаланиб, жорий йилнинг ноябрь ойида SNAP дастурини молиялаштиришни давом эттиришга мажбурлашни талаб қилмоқда.

“Кўплаб америкаликлар оч қолиш хавфи остида, чунки федерал ҳукумат қонун бўйича берилиши керак бўлган озиқ-овқат ёрдамига маблағ ажратишни тўхтатди”, дейди Ню-Ёрк штатининг Бош прокурори Летитсия Жеймс.

Америка ОАВ маълумотларига кўра, SNAP мамлакатдаги очликка қарши курашувчи энг йирик дастур бўлиб, у деярли 42 миллион кишини, яъни АҚШ аҳолисининг 12 фоиздан ортиғини қамраб олади. Тўлов олувчиларнинг аксарияти федерал камбағаллик чегарасида ёки ундан паст даражада яшайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кремл Петер Мадярни ғалаба билан табриклашдан бош тортди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:50

    Кремл Петер Мадярни ғалаба билан табриклашдан бош тортди

    Россия Президенти матбуот котиби “дўст бўлмаган” давлатларга табрик йўлланмаслигини билдирди.

    'Орбан даври Петер Мадярнинг Венгрия сайловидаги йирик ғалабаси билан якунланди'ning rasmi

    Дунё 13.04.2026 07:02

    Орбан даври Петер Мадярнинг Венгрия сайловидаги йирик ғалабаси билан якунланди

    Виктор Орбаннинг 16 йиллик ҳокимияти тугади ва “сайлов автократияси” деб танқид қилинган тизим парчаланди

    'Жанубий Корея Қозоғистондан нефть импортини йўлга қўймоқчи'ning rasmi

    Дунё 13.04.2026 04:01

    Жанубий Корея Қозоғистондан нефть импортини йўлга қўймоқчи

    Эрон атрофидаги кескинлик ва Ҳормуз бўғозидаги хатарлар Сеулни янги энергия манбаларини излашга мажбур қилмоқда.

    'Афсонавий ҳинд Болливуд қўшиқчиси Аша Бҳосле 92 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Дунё 12.04.2026 16:58

    Афсонавий ҳинд Болливуд қўшиқчиси Аша Бҳосле 92 ёшида вафот этди

    Унинг овози 1970–80-йилларда ҳинд киноси мусиқасининг энг машҳур ва таъсирли белгиларидан бири бўлиб, Болливуд саундтрекларининг шаклланишига катта ҳисса қўшган.

    'Ҳужумлардан кейин Саудия нефть қувури фаолияти тикланди'ning rasmi

    Дунё 12.04.2026 11:44

    Ҳужумлардан кейин Саудия нефть қувури фаолияти тикланди

    Саудия Арабистони асосий нефть қувури ҳужумлардан сўнг тўлиқ қувватда ишлашга қайтганини маълум қилди.

    'Украина ва Россия Пасха сулҳи вақтида қоидалар бузилишида бир-бирини айблади'ning rasmi

    Дунё 12.04.2026 09:47

    Украина ва Россия Пасха сулҳи вақтида қоидалар бузилишида бир-бирини айблади

    Украина ҳарбийлари маълум қилишича, Россия кучлари шанба куни соат 16:00 да бошланган сулҳдан буён 2 299 та қоидабузарлик содир этган.