АсосийЖамият

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади

Дастур доирасида жами 1,2 триллион сўм маблағ Давлат бюджетидан ажратилиши режалаштирилган.

'Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади'ning rasmi

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш учун бу йил 1,1 миллиондан ортиқ оила рўйхатга олинган.

Улардан 822 мингтаси ижтимоий реестрда мавжуд, яна 290 мингдан ортиғи эса “Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча аниқланган.

Қўшимча рўйхатга қуйидаги тоифадаги оилалар киради:

боқувчисини йўқотганлар – 33,8 мингта;

ногиронлиги бўлган аъзоси бор оилалар – 76,3 мингта;

оғир касалликка чалинган шахс яшайдиган оилалар – 23,7 мингта;

ёлғиз кексалар – 7 мингта;

газ тармоғига уланмаган оилалар – 2 мингта;

бир уйда учтадан ортиқ оила яшайдиганлар – 26,2 мингта;

боқувчиси меҳнат миграциясида бўлганлар – 34,7 мингта;

вақтинча ишсизлар – 15,1 мингта;

фақат пенсия ҳисобига яшовчи оилалар – 69,7 мингта;

ёлғиз яшовчи шахслар – 2,3 мингта.

Мазкур дастур доирасида жами 1,2 триллион сўм маблағ Давлат бюджетидан ажратилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, ўтган йили 120 мингта оилага 270 минг сўмдан ёрдам берилган эди. Бу йилги миқдор ўтган йилга нисбатан 2,5 баравар кўп.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Транспорт хизматлари ҳажми қарийб 134 трлн сўмга етди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:55

    Транспорт хизматлари ҳажми қарийб 134 трлн сўмга етди

    Статистика қўмитаси 2025 йил январь—сентябрь ойларида кўрсатилган транспорт хизматлари бўйича маълумотларни эълон қилди.

    'ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияларнинг XII минтақалараро учрашуви ўз ишини бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:52

    ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияларнинг XII минтақалараро учрашуви ўз ишини бошлади

    Учрашувга раислик қилиш учун сайланган Гаяне Умерова ўз нутқида Самарқанднинг тамаддунлар чорраҳаси сифатидаги рамзийлигини таъкидлади.

    'Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:07

    Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Сербия Президенти хорижий давлат раҳбарлари орасида марказга ташриф буюрган илк етакчи бўлди.

    'Мансабдор қарзини сўраган аёлга тунни ишхонасида бирга ўтказишни таклиф қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:56

    Мансабдор қарзини сўраган аёлга тунни ишхонасида бирга ўтказишни таклиф қилди

    Тармоқларда уларнинг ўзаро суҳбати акс этган видео тарқалди.

    'Chevrolet Cobalt автомобиллари учун онлайн контрактация очилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:19

    Chevrolet Cobalt автомобиллари учун онлайн контрактация очилади

    2025 йил 3 ноябрдан Chevrolet Cobalt автомобилларининг янги версиялари сотуви бошланади.

    'Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат тест жавоблари сотилдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:27

    Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат тест жавоблари сотилдими?

    Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.