АсосийДунё

Трамп АҚШда Жанубий Корея учун ядровий сувости кемаси қурилишини айтди

Унинг сўзларига кўра, Жанубий Корея ўзининг ядровий сувости кемасини Филаделфиядаги кемақуриш корхоналарига буюртма қилади.

'Трамп АҚШда Жанубий Корея учун ядровий сувости кемаси қурилишини айтди'ning rasmi

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатда Жанубий Корея учун ядровий сувости кемаси қурилишини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Сиёсатчи 29 октябрь куни Жанубий Корея президенти Ли Чже Мён билан учрашди. Музокаралар давомида Трамп кореялик ҳамкасбига ядровий сувости кемаси қуриш учун рухсат берди. Бунинг учун АҚШ ўз технологияларини баҳам кўришини таъкидлади.

“Бизнинг ҳарбий иттифоқимиз ҳеч қачон бугунгидай мустаҳкам бўлмаган. Шунга асосланиб, мен уларга ҳозирда мавжуд бўлган эскирган ва анча кам манёврли дизель сувости кемалари ўрнига ядровий сувости кемаси қуришга рухсат бердим”, — дейди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, Жанубий Корея ўзининг ядровий сувости кемасини Филаделфиядаги кемақуриш корхоналарига буюртма қилади.

Ҳозирда ядровий двигателли сувости кемалари атига олтита давлатда мавжуд. Улар қаторига АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция, Хитой ва Ҳиндистон киради. Бошқа бир қатор мамлакатлар эса бундай кемаларни эндигина ишлаб чиқармоқда. Жумладан, Шимолий Корея ҳукумати ҳам шуни мақсад қилган.

Жанубий Корея АҚШга 350 миллиард доллар тўлайди

Трамп музокаралар давомида Жанубий Корея бож тўловлари камайтирилишига жавобан АҚШга 350 миллиард доллар тўлашга рози бўлганини айтди. АҚШ президенти импорт божларини апрель ойида эълон қилган бўлиб, дастлаб Жанубий Корея учун бу божлар 25 фоизни ташкил этган. Ўшанда Сеул Вашингтон олдидаги “тарихий қарздорлик” сабабли АҚШ божларига жавоб чораларини кўрмаслигини билдирган эди.

“Улар бизнинг нефть ва газимизни катта миқдорда сотиб олишга рози бўлди. Жанубий Кореянинг бой компаниялари ва ишбилармонлари томонидан мамлакатимизга киритиладиган инвестициялар эса 600 миллиард доллардан ошади”, деди Трамп 29 октябрь кунги учрашувда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Покистон Афғонистон билан музокараларни тиклади'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:57

    Покистон Афғонистон билан музокараларни тиклади

    Музокаралар асосан терроризмга қарши кураш масаласига бағишланган.

    'Тўқаевнинг собиқ маслаҳатчиси уриб ўлдирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:19

    Тўқаевнинг собиқ маслаҳатчиси уриб ўлдирилди

    Бобоқумаров ва унга олдиндан таниш бўлган фуқаро ўртасида чиққан оғзаки жанжал муштлашувга айланиб, 56 ёшли собиқ амалдор олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.

    'Трамп АҚШда ядровий синовларни дарҳол бошлашни буюрди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:40

    Трамп АҚШда ядровий синовларни дарҳол бошлашни буюрди

    Хўш, Қўшма Штатлар етакчиси нега бу қарорга келди?

    'Бразилияда кўршапалакларда янги коронавирус аниқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:36

    Бразилияда кўршапалакларда янги коронавирус аниқланди

    Олимлар Бразилияда яшовчи Pteronotus parnelli турига мансуб кўршапалакларда илгари номаълум бўлган коронавирусни топди.

    'Туркияда 7 қаватли бино қулаши оқибатида икки нафар бола ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 29.10.2025 21:43

    Туркияда 7 қаватли бино қулаши оқибатида икки нафар бола ҳалок бўлди

    Қутқарув ишларига 600 нафардан ортиқ ходим, ўт ўчирувчилар ва махсус техникалар жалб қилинган.

    'Вафот этган одамнинг 5 аъзоси олти нафар беморга ўтказилди'ning rasmi

    Дунё 29.10.2025 20:43

    Вафот этган одамнинг 5 аъзоси олти нафар беморга ўтказилди

    Олмаотада муваффақиятли кўп аъзоли трансплантация амалиёти ўтказилди.