АсосийЖАМИЯТ

Дилнозахон Каттахонова Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди

У мазкур лавозимда Зулайҳо Маҳкамова ўрнини эгаллади.

'Дилнозахон Каттахонова Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди'ning rasmi

Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилнозахон Каттахонова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланди.

Дилнозахон Каттахонова 1991 йил 2 июль куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида таваллуд топган. У 2014 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини бакалавр босқичи бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2016–2017 йилларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Халқаро алоқаларни ривожлантириш ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси сифатида бошлаган.

2017 йил 5 июль куни Ёшлар масалалари бўйича Республика кенгаши йиғилишида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси ўринбосари этиб сайланган.

Шунингдек, 2018 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси мустақил тадқиқотчиси сифатида ҳам фаолият юритиб келмоқда.

2020 йил 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланган Дилнозахон Каттахонова 2023 йил 20 декабрдан бошлаб агентлик директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

    Бошқа янгиликлар

    Дилнозахон Каттахонова Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди - Darakchi.uz