АсосийБу қизиқ

Бугун айрим жойларда ёмғир ёғади

Республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат 25 даража иссиқ бўлади.

'Бугун айрим жойларда ёмғир ёғади'ning rasmi

“Ўзгидромет” эртага, 31 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, кечқурун бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши, чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-10 даража, кундузи 21-23 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 19-24 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 12-17 даража бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин совиши кутилмоқда'ning rasmi

    Бу қизиқ 30.10.2025 17:13

    Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин совиши кутилмоқда

    Ноябрь ойининг бошида ҳаво ҳарорати 0-3 даражагача тушади.

    'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Бу қизиқ 30.10.2025 16:35

    Долларнинг расмий курси ўзгарди

    Марказий банк доллар, евро, рублнинг ўзбек сўмига нисбатан амалдаги қийматини эълон қилди.

    'Доллар курси 12 000 сўмдан тушди'ning rasmi

    Бу қизиқ 29.10.2025 16:30

    Доллар курси 12 000 сўмдан тушди

    1 доллар 13,94 сўмга пастлаб, 11 990,53 сўм бўлди.

    'ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиғилиши қандай ўтяпти? (Фото)'ning rasmi

    Бу қизиқ 29.10.2025 12:57

    ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиғилиши қандай ўтяпти? (Фото)

    Darakchi.uz анжуман давомида йиғилган фотосуратларни бир жойга тўплади.

    'Илон Маск Wikipedia’нинг рақиби  Grokipedia’ни ишга туширди'ning rasmi

    Бу қизиқ 29.10.2025 12:31

    Илон Маск Wikipedia’нинг рақиби Grokipedia’ни ишга туширди

    Янги платформа сунъий интеллект асосида ишлайди ва “бутун ҳақиқатни ёритиш”ни мақсад қилган.

    'Бугун қаерларда ёмғир ёғиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 29.10.2025 06:48

    Бугун қаерларда ёмғир ёғиши айтилди

    Республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат 26 даража иссиқ бўлади.