АсосийДунё

Халқаро жиноий суд Microsoft маҳсулотларидан воз кечди

Суд раҳбарияти бу қарорни АҚШ маъмуриятининг эҳтимолий санкцияларидан эҳтиёт чораси сифатида қабул қилган.

'Халқаро жиноий суд Microsoft маҳсулотларидан воз кечди'ning rasmi

Гаагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) эндиликда Microsoft дастурларидан фойдаланмайди. Суд раҳбарияти бу қарорни АҚШ маъмуриятининг эҳтимолий санкцияларидан эҳтиёт чораси сифатида қабул қилган.

WDR’нинг хабар беришича, Миcрософт маҳсулотлари ўрнига суд Германиянинг ZenDIC компанияси ишлаб чиққан OpenDesk дастурий таъминотига ўтмоқда.

Маълумки, АҚШ президенти Дональд Трамп XJSэни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуга нисбатан чиқарилган ҳибсга олиш ордери учун кескин танқид қилган эди.

У аввал ҳам суднинг айрим судьялари ва уларнинг оилаларига қарши шахсий санкциялар жорий қилган.

    Бошқа янгиликлар