АсосийЖамият

Энди айрим қоидабузарларга жарима эмас, оғзаки огоҳлантириш берилади

Сенат йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга қаратилган қонунни маъқуллади.

'Энди айрим қоидабузарларга жарима эмас, оғзаки огоҳлантириш берилади'ning rasmi

Олий Мажлис Сенати “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс”га ўзгартиш киритиш ҳақидаги қонунни маъқуллади. Унга кўра, илк марта енгил ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларга жарима эмас, оғзаки огоҳлантириш чорасини қўллаш мумкин бўлади.

Сенаторларнинг таъкидлашича, бу ёндашув фуқароларда қонунларга нисбатан ҳурматни кучайтириш ва такрорий қоидабузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Шунингдек, янги таҳрирда фото ва видео қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик тартиби, ҳамда жарима қўллаш муддати бир ой этиб белгиланди.

    Бошқа янгиликлар