АсосийДунё

Сўнгги икки йилда неча нафар журналист ўлдирилгани очиқланди

Мазкур маълумотни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди.

'Сўнгги икки йилда неча нафар журналист ўлдирилгани очиқланди'ning rasmi

2023 йил августидан 2025 йил майигача бутун дунёда 163 нафар журналист ҳалок бўлган. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди.

UNESCO мазкур даврда 163 журналистнинг ўлдирилганини қайд этган. Улардан 109 нафари, жумладан, 12 нафар аёл жанговар ҳудудларда ҳалок бўлган. Энг кўп қурбонлар Ғазо секторида (46 киши), Суданда (13 киши) ва Украинада (8 киши) аниқланган.

Журналистларга қарши жиноятлар уруш кечмаётган мамлакатларда ҳам давом этмоқда. Масалан, Мексикада 15 нафар ОАВ ходими ўлдирилган — бу кўрсаткич айрим уруш зоналаридагидан ҳам юқори.

UNESCO маълумотларига кўра, энг кўп журналист қотилликлари араб давлатларида (82 та), Лотин Америкаси ва Қарийб ҳавзасида (34 та), Осиё-Тинч океани минтақасида (30 та), Африкада (5 та) ҳамда Европа ва Шимолий Америкада (12 та) қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2 ноябрь — Журналистларга қарши жиноятлар учун жазоланишсизликка барҳам бериш куни сифатида нишонланади. Бу сана 2013 йилда Малида ўлдирилган икки француз журналисти хотирасига бағишланган.

“Чегарасиз мухбирлар” ташкилоти маълумотига кўра, 2023–2025 йиллар оралиғида дунёда камида 1163 журналист ҳибсга олинган, уларнинг 568 нафари ҳозиргача қамоқда сақланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Абдуқодир Ҳусанов CIES талқинига кўра U23 энг яхшилар қаторида'ning rasmi

    Дунё 20.04.2026 16:22

    Абдуқодир Ҳусанов CIES талқинига кўра U23 энг яхшилар қаторида

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Manchester City ҳимоячиси ёш футболчилар рейтингида топ-20 га кирди.

    'Малдивда сайёҳ акула ҳужуми ортидан оёғидан айрилди'ning rasmi

    Дунё 20.04.2026 06:47

    Малдивда сайёҳ акула ҳужуми ортидан оёғидан айрилди

    Асал ойини ўтказиш учун келган испаниялик эркак оғир жароҳат олди.

    'Эрдўғон: Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда'ning rasmi

    Дунё 19.04.2026 17:41

    Эрдўғон: Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда

    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Эронга қарши амалга оширилаётган ҳужумлар минтақавий вазиятни кескинлаштираётганини айтди. Анқара урушни тўхтатиш мақсадида дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтирганини маълум қилди.

    'Трамп АҚШ ва Эрон ўртасида янги музокаралар ўтказилишини эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 19.04.2026 17:35

    Трамп АҚШ ва Эрон ўртасида янги музокаралар ўтказилишини эълон қилди

    АҚШ ва Эрон ўртасида янги музокаралар режалаштирилгани маълум қилинди. АҚШ вакиллари душанба куни Исломободга бориб, Эрон томони билан учрашув ўтказади.

    'Туркия “Ўрта йўлак”ни Ҳормуз бўғозига муқобил йўл сифатида илгари сурмоқда'ning rasmi

    Дунё 19.04.2026 17:28

    Туркия “Ўрта йўлак”ни Ҳормуз бўғозига муқобил йўл сифатида илгари сурмоқда

    Туркия Европа ва Осиё ўртасидаги асосий транзит марказга айланиш мақсадида “Ўрта йўлак” лойиҳасини фаол тарғиб қилмоқда, деб ёзади Financial Times.

    'АҚШ ва Исроил зарбаларидан кейин ҳам Эрон ракетавий тизимларининг катта қисмини қайта йўлга қўйди'ning rasmi

    Дунё 19.04.2026 16:54

    АҚШ ва Исроил зарбаларидан кейин ҳам Эрон ракетавий тизимларининг катта қисмини қайта йўлга қўйди

    The New York Times хабарига кўра, АҚШ разведкаси баҳолари Эрон урушдан олдинги баллистик ракеталар захирасининг тахминан 70 фоизини сақлаб қолганини кўрсатмоқда.