АсосийДунё

Грузия учун Европа эшиклари ёпилди

Европа Иттифоқи Грузиянинг аъзолик йўлида сезиларли натижаларга эришмаганини билдирди.

'Грузия учун Европа эшиклари ёпилди'ning rasmi

4 ноябрь куни Европа Иттифоқининг кенгайиш масалалари бўйича комиссари Марта Кос Европарламентда ЕИнинг кенгайиш ҳақидаги ҳисоботини тақдим этди. Унда Грузия фақат “расмий номзод” мақомида қолаётгани, бироқ амалда аъзолик сари жиддий силжиш кузатилмагани таъкидланди.

Ҳисоботда мамлакатда демократиянинг орқага кетаётгани, қонун устуворлигининг заифлашаётгани ва фуқаролик эркинликларининг чекланаётгани қайд этилган. Еврокомиссия Грузия ҳукуматини мустақил ОАВ фаолиятига босим ўтказиш, фуқаролик жамиятини торайтирувчи қонунлар қабул қилиш ҳамда куч ишлатувчи органлар томонидан ҳаддан ташқари зўравонликда айблади.

“Ҳукумат йўналишни ўзгартириш учун ҳеч қандай чоралар кўрмади. Мухолифат етакчиларининг қамоққа олиниши ва партияларни тақиқлаш ташаббуси – демократик плюрализмга тўғридан-тўғри ҳужум”, — дейилади ҳужжатда.

Грузия ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили ҳисоботни “бир томонлама” деб баҳолаб, унда мамлакатнинг ижобий ютуқлари етарлича акс этмаганини айтди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ КХДРга қарши янги санкциялар эълон қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:51

    АҚШ КХДРга қарши янги санкциялар эълон қилди

    Америка Қўшма Штатлари КХДР билан боғлиқ саккиз нафар жисмоний шахс ва иккита ташкилотга санкциялар киритди.

    'АҚШда юк самолёти қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:35

    АҚШда юк самолёти қулаб тушди

    Ушбу мудҳиш ҳодиса ортидан 7 нафар инсон ҳалок бўлган.

    'Нью-Йорк тарихида илк бор мусулмон мэр сайланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:24

    Нью-Йорк тарихида илк бор мусулмон мэр сайланди

    Демократлар партиясидан номзод Зоҳран Мамдани Нью-Йорк мэри сайловида ғалаба қозониб, шаҳар тарихидаги биринчи мусулмон раҳбар бўлди.

    'Непалда қор кўчки оқибатида 7 нафар альпинист ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 04.11.2025 17:24

    Непалда қор кўчки оқибатида 7 нафар альпинист ҳалок бўлди

    Қутқарувчилар жасадларни излашни давом эттирмоқда.

    'Сербияда футбол вақтида мураббий нега вафот этди?'ning rasmi

    Дунё 04.11.2025 16:55

    Сербияда футбол вақтида мураббий нега вафот этди?

    У ўйин пайти ўзини ёмон ҳис қилиб ҳушидан кетган.

    'Польша Россияга қарши “дрон девори” яратмоқчи'ning rasmi

    Дунё 04.11.2025 16:48

    Польша Россияга қарши “дрон девори” яратмоқчи

    Ушбу лойиҳа икки йил ичида якунланиши кутилмоқда.