АсосийДунё

2025 йилги “Дунё гўзали” ким бўлгани айтилди

Мазкур танловда жами 79 мамлакат вакиллари иштирок этган.

'2025 йилги “Дунё гўзали” ким бўлгани айтилди'ning rasmi

Филиппин пойтахти Манилада ўтказилган “Дунё гўзали” танловида 21 ёшли Чехиялик модель Натали Пушкинова мутлоқ ғолиб деб топилди. Танловда жами 79 мамлакат вакиллари иштирок этган.

Махсус номинацияларда “Ҳаво маликаси” – Исландиядан, “Сув маликаси” – Ветнамдан, “Олов маликаси” эса Таиланддан танланган.

Натали Пушкинова ҳозирда Прага яқинида яшайди ва Карлл университетида “Маркетинг коммуникациялари ва оммавий алоқалар” бўйича таҳсил олади.

Танловнинг асосий мақсади – нафақат гўзаллик, балки экологик онгни ошириш ва иштирокчиларни атроф-муҳитни ҳимоя қилиш элчилари сифатида тайёрлашдир.

    Бошқа янгиликлар