АсосийДунё

Ҳиндистонда автомобиль портлаши ортидан неча нафар одам ўлгани очиқланди

Ушбу мудҳиш воқеа Нью-Делининг марказида, Лал Қила метро бекати яқинида юз берди.

'Ҳиндистонда автомобиль портлаши ортидан неча нафар одам ўлгани очиқланди'ning rasmi

Ҳиндистон пойтахти Нью-Делининг марказида, Лал Қила метро бекати яқинида автомобиль портлади. Мудҳиш воқеа оқибатида 8 киши ҳалок бўлди.

Портлаш оқибатида ёнғин чиққан ва яқин атрофда турган машиналар зарар кўрган.

Дастлабки маълумотларга кўра, камида 8 киши ҳалок бўлган, яна 24 киши жароҳат олган. Портлаш сабаби ҳозирча номаълум, дея хабар берди полиция.

    Бошқа янгиликлар