АсосийДунё

Трамп ишга чиқмаётган авиадиспетчерларга таҳдид қилди

АҚШда 40 кундан бери давом этаётган шатдаун сабаб маошсиз қолган авиадиспетчерларга президент Дональд Трамп маош қисқариши билан таҳдид қилди.

'Трамп ишга чиқмаётган авиадиспетчерларга таҳдид қилди'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп 10 ноябр куни Truth Socialдаги саҳифасида маош тўланиши кечиккан даврда ишга чиқмаган авиадиспетчерларни “жиддий маош қисқариши” кутмоқда, деб ёзди. Унинг таъкидлашича, “барча авиадиспетчерлар дарҳол ишга қайтиши шарт”.

Трамп, шунингдек, ишни давом эттираётганларни “улкан ватанпарварлар” деб атаб, уларга 10 000 доллар миқдорида мукофот берилишини таклиф қилди.

АҚШда 40 кундан ортиқ давом этаётган шатдаун сабаб кўплаб диспетчерлар икки ойдан бери маош ололмаган. Натижада касаллик таътили ва ишдан бўшаш ҳолатлари кўпайган.

Фуқаро авиацияси федерал маъмурияти (FAA) мамлакатдаги йирик 40 аэропортда кунлик парвозлар сонини қисқартириш буйруғини берди. Бу кўрсаткич яқин кунларда 10 фоизгача ўсиши кутилмоқда.

Трамп ишдан бўшашни ўйлаётганларга мурожаат қилиб, “ҳеч иккиланмасдан, ҳеч қандай компенсациясиз” бундай қилишни тавсия этди ва улар “ҳақиқий ватанпарварлар” билан алмаштирилишини айтди.

    Бошқа янгиликлар