Стоматит – оғиз бўшлиғида тошмалар пайдо бўлса, сабзи шарбати ичиш ёки хомлигича тановул қилиш тавсия этилади.
Эмизикли аёлларга – кунора сабзи шарбатини ичиб туриш сут миқдорини ортишига сабаб бўлади. Шу билан бирга сут сифати ҳам яхшиналади.
Ҳазм фаолияти – хом сабзи овқат ҳазм бўлишини фаоллаштириб, ошқозонда оғирлик пайдо бўлишидан ҳимоя қилади. Тановулдан сўнг битта сабзи истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.
Камқонликда – катталар ва болалар учун бирдек фойдали. Янги тайёрланган сабзи шарбатини чанқоқбосди ичимлик сифатида ҳам, камқонликка даво ўрнида ҳам қабул қилиш мумкин.
Қомат ихчамлиги учун – кун давомида сабзи ва қизил лавлаги шарбати аралашмасидан 2 ст. ичиш керак. Бу вақтда ёғли, қаттиқ қовурилган маҳсулотлар тавсия этилмайди.