АсосийДунё

Cloudflare’даги йирик носозлик сабаб X, ChatGPT ва Spotify ишламай қолди

Компания 500-хатоликлар билан боғлиқ муаммо устида ишламоқда.

'Cloudflare’даги йирик носозлик сабаб X, ChatGPT ва Spotify ишламай қолди'ning rasmi

18 ноябрь куни дунё ,йлаб бир қатор йирик сервислар — X, ChatGPT, Spotify ва бошқалар вақтинча ишламай қолди. Бунга Cloudflare инфратузилмасида содир бўлган глобал носозлик сабаб бўлгани компаниянинг расмий баёнотида қайд этилди.

Фойдаланувчилар ChatGPT’дан фойдаланишга ҳаракат қилганда “challenges.cloudflare.com хизматини блокдан чиқариш” ҳақидаги хатоликни кўрган. Муаммо ҳатто тармоқдаги узилишларни кузатиб борадиган Downdetector хизматининг ўзига ҳам таъсир қилган — кўпчилик X ва Spotify’га уланолмаганини билдирган.

Cloudflare носозлик кенг кўламли 500-хатоликларга, шунингдек, бошқарув панели ва API ишламай қолишига боғлиқ бўлганини маълум қилди. Компания муаммони ҳал этиш жараёнида айрим Британия фойдаланувчилари учун хизматларни вақтинча ўчиришга мажбур бўлган.

Тунги янгиланишда Cloudflare Access ва WARP сервислари қайта тиклана бошлагани, Лондонда WARP уланиши ҳам ёқилгани маълум қилинди. Компания айни вақтда барча хизматларни тўлиқ нормал ҳолатга қайтариш устида ишламоқда.

    Бошқа янгиликлар