АсосийДунё

Роналду Оқ уйда: Трамп Саудия валиаҳди учун шоҳона зиёфат уюштирди

Португалиялик юлдуз Криштиану Роналду Саудия валиаҳд шаҳзодасининг АҚШга ташрифи муносабати билан Дональд Трамп Оқ уйда ташкил этган тантанали кечки овқатда иштирок этди.

'Роналду Оқ уйда: Трамп Саудия валиаҳди учун шоҳона зиёфат уюштирди'ning rasmi

Оқ уйдаги шоҳона зиёфат Саудия Арабистони валиаҳди Муҳаммад бин Салмоннинг АҚШга сафари доирасида ўтказилди. Тадбирда Трамп ва унинг рафиқаси Мелания, АҚШ давлат котиби Марко Рубио, молия вазири Скотт Бессант ҳамда мудофаа вазири Пит Ҳегсет иштирок этди.

Фахрий меҳмонлар орасида “Ал-Наср” форварди Криштиану Роналду, FIFA президенти Жанни Инфантино, Amazon асосчиси Жефф Безос ва тадбиркор Илон Маск ҳам бўлди.

Зиёфат давомида Трамп ўғли Бэрроннинг Роналдуга катта мухлис экани, уни футболчи билан таништириш “ўғлининг отасига нисбатан ҳурматини ошириши мумкинлигини” кулимсираб айтди.

Роналду эса аввалроқ Пирс Морганга берган интервьюсида “Трампдан машҳурроқман”, дея ҳазил қилган эди.

    Бошқа янгиликлар