АсосийДунё

Cloudflare’даги узилиш Facebook, X ва ChatGPT фаолиятини издан чиқарди

Техник носозлик сабаб Cloudflare орқали ишлайдиган бир қатор йирик платформалар дунё бўйлаб вақтинча ишламай қолди.

'Cloudflare’даги узилиш Facebook, X ва ChatGPT фаолиятини издан чиқарди'ning rasmi

Бугун жаҳоннинг турли нуқталаридан интернет фойдаланувчилари Facebook, X (собиқ Twitter), ChatGPT, Spotify, Yandex Music ва ҳатто Amazon хизматларига киришда жиддий муаммоларни қайд этди. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

Узилишларга Cloudflare инфратузилмасидаги техник носозлик сабаб бўлгани маълум қилинди.

Cloudflare — глобал интернет трафигининг тахминан 20 фоизини бошқарувчи йирик инфратузилма ва хавфсизлик провайдери ҳисобланади. Узилишлар авж олгач, компания муаммодан хабардор эканини тасдиқлади ва бартараф этиш ишлари жадал давом этаётганини билдирди.

Маълумотларга қараганда, компания бироз олдин Сантьягодаги дата-марказда режали техник ишлар ҳақида огоҳлантирган, аммо ушбу ишлар глобал узилишга қай даражада таъсир қилгани ҳали аниқ эмас.

Ҳодиса интернет инфратузилмаси барқарорлигининг қанчалик муҳим эканини яна бир бор намоён этди. Ҳозирча платформаларни тўлиқ тиклаш ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар