АсосийЖамият

Мирзиёевнинг Самарқандга бўлган ташрифи якунланди

Хўш, Ўзбекистон етакчи вилоятда нималар билан танишди?

'Мирзиёевнинг Самарқандга бўлган ташрифи якунланди'ning rasmi

Кеча, 25 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Рақамли соғлиқни сақлаш маркази ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиаллари фаолияти билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов маълум қилди.

Унда қайд этилишиcча, охирги бир йилда мамлакатимизда тиббиётни рақамлаштириш ишлари бутунлай янги босқичга кўтарилди. Бу ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида Рақамли соғлиқни сақлаш маркази очилди.

Ушбу марказнинг Самарқанддаги филиалида олиб борилаётган ишлар давлатимиз раҳбарига тақдимот қилинди. Вилоятдаги тиббиёт муассасаларида рақамлаштириш ишларининг бориши, касалликлар, беморлар ва дори воситалари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ҳамда уларга ишлов бериш учун қўлланилаётган дастурий ечимлар ва сунъий интеллект технологиялари, буларнинг барчаси амалда қандай натижалар бераётгани тўғрисида батафсил ахборот берилди.

Жумладан, соҳада ДМЕД ягона электрон ахборот платформаси ишга туширилиб, унга 36 миллион нафардан зиёд аҳолининг тиббий маълумотлари киритилди. Тез тиббий ёрдам хизматида электрон бошқарув йўлга қўйилиб, чақириқларга етиб бориш вақти қисқармоқда.

Шунингдек, “Электрон рецепт” тизими фаолиятининг йўлга қўйилиши натижасида ортиқча дори ёзиш ҳолатлари 40 фоизга камайди, дори воситаларининг айланмаси шаффофлашди.

Мамлакат бўйлаб давлат тиббиёт муассасалари замонавий ахборот-коммуникация жиҳозлари билан таъминланди, ягона рақамли инфратузилма шакллантирилди. Уч мингдан ортиқ тиббиёт муассасаси локал тармоқ билан таъминланди. Минглаб янги компьютерлар харид қилиниб, техник база янгиланди.

Президентимиз рақамлаштириш орқали соғлиқни сақлаш билан боғлиқ барча аналитик маълумотларга эга бўлиш давлат учун муҳимлигини, бу – тиббиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш, соҳада маблағ ва ресурсларни тўғри тақсимлаш, дори-дармон муомаласини тартибга солиш ва коррупция ҳолатларига барҳам беришнинг муҳим воситаси эканини таъкидлади. Мутасаддиларга бу борадаги ишларни тизимли давом эттириш бўйича кўрсатмалар берди.

– Беморлар оқими, касалликлар тузилиши, даволаш сифатини чуқур таҳлил қилиб борсак, биз тизим самарасини янада ошира оламиз, - дейди Президентимиз.

Дори воситалари берилишини шаффоф ва тизимли қилиш, шунингдек, лицензиялаш жараёнларини соддалаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Юртимизда юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш ва юқори технологияли тиббий хизматларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Барча ҳудудларда бўлгани каби Кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали ҳам тубдан янгиланиб, замонавий қиёфа касб этди.

Давлат раҳбари бу ердаги шароитлар билан танишди.

Марказни ривожлантириш учун жами 52 миллиард сўм йўналтирилиб, кенг кўламли реконструкция ишлари амалга оширилди. Бугунги кунда марказ 100 ўринли шифо масканига айланган бўлиб, 262 турдаги тиббий ускуналар билан таъминланган.

Хизматлар қамровини кенгайтириш мақсадида мобил диагностика тизими йўлга қўйилиб, етти минг нафарга яқин беморда коронарография амалиёти ўтказилди. Лойиҳа доирасида реанимация бўлими, ситуатсион марказ ва кутиш зали ҳам замонавий тарзда барпо этилди.

Марказда Самарқанд давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлашга ҳам муҳим эътибор қаратилмоқда. Кардиохирургия йўналишида клиник ординатура фаолияти йўлга қўйилиб, маҳаллий мутахассисларнинг малакаси оширилмоқда.

Янги имкониятлар туфайли юқори технологияли тиббий хизматлар кўлами сезиларли кенгайди. Хусусан, юрак-қон томир операцияларининг сони йил давомида 383 тадан 590 тагача ортди.

Замонавий диагностика бўлимлари, юқори аниқликдаги томография ва мониторинг тизимлари аниқ ва тезкор ташхис қўйиш имконини яратмоқда.

Давлатимиз раҳбарига “Инфаркт ва инсультга қарши кураш” миллий дастури тақдимоти давомида юрак-қон томир ва сереброваскуляр касалликлар бўйича статистика, 5 йиллик касалланиш динамикаси, Европа стандартларига мос миллий дастурлар ҳамда таҗриба-синов лойиҳаси натижалари ҳақида ахборот берилди.

Ушбу касалликларини барвақт аниқлаш, олдини олиш ва даволаш бўйича ишлаб чиқилган беморларни йўналтириш (маршрутизатсия) тизими тақдимот қилинди.

Президентимиз бундай марказлар тиббий хизмат сифати ва аҳоли саломатлигини яхшилашда муҳим ўрин тутиши, Самарқандда яратилган тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштириш зарурлигини таъкидлади.

Шу билан давлатимиз раҳбарининг Самарқанд вилоятига ташрифи якунланди, Президентимиз Тошкентга қайтиб келди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент шаҳри ва вилоятида ер майдонлари билан боғлиқ йирик коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:14

    Тошкент шаҳри ва вилоятида ер майдонлари билан боғлиқ йирик коррупция ҳолатлари фош этилди

    Ҳуқуқ-тартибот органлари икки алоҳида ҳолатда мансабдор ва воситачилар томонидан тадбиркорларнинг ишончи суиистеъмол қилинганини аниқлади.

    'Тошкентда дронлар қурилиш ва атмосфера ифлосланиши мониторинг қилишади'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 22:29

    Тошкентда дронлар қурилиш ва атмосфера ифлосланиши мониторинг қилишади

    Бунинг учун тегишли идораларга топшириқлар берилди.

    'Самарқанд шаҳри ҳудуди 17,5 минг гектарга кенгайтирилади'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 20:50

    Самарқанд шаҳри ҳудуди 17,5 минг гектарга кенгайтирилади

    Самарқанд шаҳри аҳолиси 604 мингдан 882 мингга етади.

    'Тошкент аэропортида қарийб 2 млрд сўмлик iPhone 17 Pro Max'ни олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 19:09

    Тошкент аэропортида қарийб 2 млрд сўмлик iPhone 17 Pro Max'ни олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

    Уларнинг дастлабки қиймати 1 млрд 913 млн сўмни ташкил этмоқда.

    'Одометр кўрсаткичларини яширганларга жарима жорий этиш лойиҳаси маъқулланди'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 15:15

    Одометр кўрсаткичларини яширганларга жарима жорий этиш лойиҳаси маъқулланди

    Қонунчилик палатаси автомобилнинг босиб ўтган йўлини камайтириб кўрсатиш ёки одометрни алмаштириб, бу ҳақда харидорни хабардор қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик белгилашни қўллаб-қувватлади.

    'Фарғонада ҳоким ўринбосари экология инспекторига куч ишлатгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 14:38

    Фарғонада ҳоким ўринбосари экология инспекторига куч ишлатгани айтилмоқда

    Бувайда туманида ноқонуний дарахт кесиш ҳолатини расмийлаштирмоқчи бўлган экология инспектори ҳоким ўринбосари томонидан зўравонлик билан тўхтатилгани билдирилди.