Ота ва она бўлиш каби буюк бахтга сазовор бўлиш бошқа, бу номни оқлаш ҳамда фарзандига муносиб тарбия бериб улғайтириш бошқа масала саналади. Келинг, қуйидаги тест ёрдамида ўзимизнинг қандай ота-она эканимизни текшириб оламиз! Саволларга «ҲА», «ЙЎҚ», «БИЛМАДИМ» дея жавоб бериш лозим.
Натижаларни ҳисоблаймиз!
2, 4, 6, 8, 10, 12, 14 – рақам остида берилган саволларга «ҲА» жавобини берган бўлсангиз, ҳар бирига 10 баллдан оласиз.
1, 3, 5, 7, 9, 11, 13, 15 – рақам остида берилган саволларга «ЙЎҚ» жавобини берган бўлсангиз, ҳар бирига 10 баллдан оласиз.
«БИЛМАДИМ» деб берилган ҳам бир жавоб учун 0 балл берилади.
100 дан 150 баллгача. Фарзандингизни ҳар қандай вазиятда ҳам тушунасиз ҳамда қўллаб-қувватлайсиз. Боланинг шахсий фикри бўлиши тарафдорисиз ва у билан ҳисоблашиш шарт, деб биласиз. Ўртангиздаги ишончга ҳеч нарса раҳна солмаслиги учун фарзандингиз билан биргаликда ҳаракат қиласиз ва ана шу ишонч туфайли унга эркинлик бергансиз. Бироқ бола бу мустақилликни суистеъмол қилмаслигини ҳам назорат қилиб туриш лозим. Умуман олганда, сизнинг тарбия услубингиздан ўрнак олса арзийди.
50 дан 99 баллгача. Сиз тўғри йўлдан кетмоқдасиз. Асосийси, фарзандингиз билан ўртангизда юз бераётган муаммолар ва қийинчиликларни бартараф эта оласиз. Ва бу ишни аввло ўзингиздан бошлайсиз. Фақат «боламга вақт ажрата олмаяпман» ёки «болам жуда қайсар бўлиб ўсяпти» каби баҳоналарни четлаб ўтинг. Ҳаётда шундай масалалар борки, уларга бефарқ қараб бўлмайди. Фарзандларингизни қарашларини қабул қилолмасангизда, уни тушунишга уриниш лозим.
0 баллдан 49 баллгача. Сиздан кўра, фарзандингизга кўпроқ ачиниш ҳисси уйғонади. Бу худдики ниҳолни парваришлашни уқувсиз боғбонга топширгандек гап. Ҳар бир бола меҳрибон ота-она, чин дўст ва ҳаётнинг ўнқир-чўнқирларини босиб ўтишда суянчиқ, далда бўладиган тажрибали инсонга муҳтожлик сезади. Бу вазифаларнинг барчаси эса ота-онанинг зиммасига юкланади. Ишонинг, ҳали барчасини тўғирлаш имкони бор. Бироқ буни сиз чин дилдан исташингиз лозим. Маслаҳатимиз, фарзандингиз билан тил топишишда ёрдам бера оладиган, тўғри йўл кўрсатадиган бирор инсондан маслаҳат олинг.
Дилноза тайёрлади.
26.09.2021, 17:45
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...27.05.2021, 16:56
АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...12.12.2019, 16:14
Аксарият ҳолларда фарзандлар таъминоти учун оталардан алимент ундирилади. Шундан фарқли ўлароқ бу ижро ишида алимент онадан ундирилди.Ф.Я. Бухоро шаҳрида туғилган И.Ж. билан турмуш қуриб, 3...14.11.2019, 18:36
Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...