Orion бир вақтнинг ўзида экипаж учун яшаш модули вазифасини ҳам бажаради. Унда навигация, электроника, радиациядан ҳимоя, иссиқликдан ҳимоя экрани каби барча муҳим тизимлар жойлаштирилган.
2026 йил февраль–апрель ойларида амалга оширилиши режалаштирилган парвозда экипаж таркиби қуйидагича бўлади:
Рид Уайзман, Виктор Гловер, Кристина Кох — NASA астронавтлари
Жереми Хансен — Канада космик агентлиги астронавти
Миссия 1972 йилдаги Apollo 17дан кейин биринчи бор одамлар билан Ойга амалга ошириладиган парвоз бўлади. Тахминан 10 кунлик экспедиция давомида астронавтлар Ой орбитасини айланиб чиқади ва кемадаги муҳандислик тизимларининг муҳим синовларини ўтказади.
Одамнинг Ой юзасига қўниши эса 2027 йилга мўлжалланган Artemis III миссияси доирасида амалга оширилиши кутилмоқда.
Келгуси ҳафталарда Кеннеди базасида учишдан олдинги машғулотлар ўтказилади — экипаж скафандрларда ракета олдига келади, кемага жойлашади ва учишдан олдинги сўнгги дақиқалар саноғи репетиция қилинади.






