АсосийДунё

Россияда 54 ёшли ўзбекистонлик эркакни ўлдириб, дарахт остига кўмиб кетишди

Марҳум 48 ёшли аёл томонидан ўлдирилгани айтилмоқда.

'Россияда 54 ёшли ўзбекистонлик эркакни ўлдириб, дарахт остига кўмиб кетишди'ning rasmi

Россиянинг Владимир вилоятида Ўзбекистон фуқароси бўлган 54 ёшли эркак жанжал ортидан бўғиб ўлдирилгани ва жасади томорқага — олма дарахти остига кўмилгани аниқланди.

Тергов маълумотларига кўра, 16 ноябрь куни эркак 48 ёшли таниш аёлнинг уйига борган. Спиртли ичимлик истеъмол қилингач, ораларида жанжал чиққан. Аёл уни арқон билан бўғиб ўлдириб, сўнг жасадни кўмгани айтилмоқда.

Ҳодисадан кейин у марҳумнинг телефони ва банк картасини ўғирлаган.

Жанжал аёл қарз сўрагани, эркак эса пул беришдан бош тортгани сабаб юзага келгани маълум қилинган. Жабрланувчининг қариндошлари ҳам аёлнинг олдиндан катта қарзи бўлганини тасдиқламоқда.

Тергов қўмитаси қотиллик бўйича жиноят ишини очди. Гумонланувчининг уйидан ашёвий далиллар топилган.

    Бошқа янгиликлар