АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашни кучайтиришини маълум қилди. Бу ҳақда Zamon.uz нашри маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, яқин кунларда АҚШ қуролли кучлари Лотин Америкасида жойлашган гиёҳванд моддалар савдосига алоқадор ер усти объектларига зарбалар беришни бошлайди.
Трамп наркотрафик туфайли ўтган йили 200 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлганини қайд этди, бироқ ҳозирги чоралар натижасида бу кўрсаткич пасайган.
Давлат раҳбари зарбалар фақат Венесуэла билан чекланмаслигини, Колумбияда кокаин ишлаб чиқарилиши ва АҚШ бозорига етказилишига алоқадор шахсларга қарши ҳам қатъий чора кўрилишини таъкидлади.






