АсосийБу қизиқ

Бугун ҳам айрим жойларда ёмғир ёғади

“Ўзгидромет” 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

'Бугун ҳам айрим жойларда ёмғир ёғади'ning rasmi

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар