1

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси 2017 йилги мавсуми учун қуръа ташланди

СПОРТ 20.12.2016, 13:55
Теглар: Футбол, Спорт
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси 2017 йилги мавсуми учун қуръа ташланди

20 декабрь санасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси анжуманлар залида Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг кейинги йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унда ЎзПФЛ раҳбарияти ҳамда ҳодимлари, Олий Лига клублари вакиллари, шунингдек, журналистлар иштирок этди.

Тадбир аввалида ЎзПФЛ директори Фарҳод Магометов сўзга чиқиб, 2016 йилги мавсум якунлари, келаси мавсум аввалидан амалга ошириш лозим бўлган ишлар, олдиндаги вазифалар ҳақида нутқ сўзлади. Ўз нутқи якунида жамоалар вакиллари талаб ва таклифларини тинглаб, журналистлар саволларига жавоб берди.

2017 йилги мавсумдан ЎзПФЛ ғолиби ва Ўзбекистон Кубоги соҳибига бериладиган кубокларнинг янгича кўринишдагиси намойиш этилди.

Шундан сўнг, бевосита қуръа ташлаш маросимига ўтилди ва Олий Лига-2017 дастлабки уч турида ўзаро тўқнаш келадиган жуфтликлар аниқлаб олинди. Унга кўра, дастлабки турларда қуйидаги жуфтликларда баҳслар ўтказилади:

1-тур

“Машъал” – “Локомотив”

“Металлург” – “Динамо”

“Шўртан” – “Нефтчи

“Пахтакор” – “Қизилқум”

“Навбаҳор” – “Обод”

“Қўқон” – “Насаф

“Бухоро” – “Олмалиқ”

“Бунёдкор” – “Сўғдиёна”

2-тур

“Локомотив” – “Сўғдиёна”

“Олмалиқ” – “Бунёдкор”

“Насаф” – “Бухоро”

“Обод” – “Қўқон”

“Қизилқум” – “Навбаҳор”

“Нефтчи” – “Пахтакор”

“Динамо” – “Шўртан”

“Машъал” – “Металлург”

3-тур

“Меатллур” – “Локомотив”

“Шўртан” – “Машъал”

“Пахтакор” – “Динамо”

“Навбаҳор” – “Нефтчи”

“Қўқон” – “Қизилқум”

“Бухоро” – “Обод”

“Бунёдкор” – “Насаф”

“Сўғдиёна” – “Олмалиқ”

Тақвимнинг тўлиқ кўриниши ЎзПФЛ расмий сайтида эълон қилинади. 

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1