АсосийДунё

Тожикистонда қор қоплонини овлаганлар учун жазо кучайтирилди

Қор барсини ноқонуний овлаш, сақлаш ёки сотиш учун жарима ва қамоқ муддатлари оширилди.

'Тожикистонда қор қоплонини овлаганлар учун жазо кучайтирилди'ning rasmi

Тожикистон парламенти Жиноят кодексига киритилган ўзгартишлар билан қор қоплонини овлаш ва унинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарликни кучайтирди. Бу ҳақда парламентнинг “Садои мардум” нашри хабар берди.

Янги таҳрирга кўра, 232-1-модда энди нафақат қор барсини овлаш ва қасддан йўқ қилишни, балки уни ноқонуний олиш, сақлаш, топшириш ёки сотишни ҳам ўз ичига олди. Ушбу қоидабузарлик учун 1200–1800 ҳисоб кўрсаткичи миқдорида жарима ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланди.

Агар жиноят такрор содир этилса, жарима 2000–3000 ҳисоб кўрсаткичигача оширилиб, 4 йилдан 8 йилгача қамоқ жазоси қўлланади. Шунингдек, айрим лавозимларда ишлаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳам назарда тутилган.

Бундан ташқари, алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар режими бузилган ҳолларда, катта миқдорда зарар етказилса, жарима миқдори ҳам оширилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нигерияда масжид портлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:42

    Нигерияда масжид портлади

    Ҳодиса ортидан камида 7 киши ҳалок бўлган.

    'Россия Украина таклиф этган 20 бандли тинчлик режасини қабул қилмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:10

    Россия Украина таклиф этган 20 бандли тинчлик режасини қабул қилмади

    Москва Киев тақдим этган ҳужжатни тўлиқ рад этмасдан, уни кейинги музокаралар учун асос сифатида кўриб чиқмоқчи.

    'Инсон аъзолари савдосида гумонланувчи украиналик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди'ning rasmi

    Дунё 24.12.2025 16:51

    Инсон аъзолари савдосида гумонланувчи украиналик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

    Халқаро жиноий гуруҳ фаолияти оқибатида бир қатор давлатлар, жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам жабрлангани маълум қилинди.

    'Шавкат Мирзиёев Озарбайжон етакчиси билан телефонда гаплашди'ning rasmi

    Дунё 24.12.2025 14:07

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон етакчиси билан телефонда гаплашди

    Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда халқаро масалалар юзасидан фикр алмашди.

    'Путин Алиевни туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

    Дунё 24.12.2025 13:11

    Путин Алиевни туғилган куни билан табриклади

    Россия Президенти Владимир Путин бугун, 24 декабрь куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевни туғилган куни билан муборакбод этди.

    'Туркияда самолёт қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё 24.12.2025 10:12

    Туркияда самолёт қулаб тушди

    Ҳодиса ортидан Ливия армияси бош штаби раҳбари вафот этди.