“Дунё” ахборот агентлиги маълум қилишича, бола 2023 йилда онаси томонидан туғуруқхонадан яширинча олиб чиқилган ва суриялик оила қарамоғида қолдирилган. Она никоҳ тузилгани ҳақида гувоҳнома тақдим этмагани сабабли чақалоққа ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирилмаган.
Суриялик оила икки йил давомида болани парвариш қилган. Сурияда вазият барқарорлашгач, улар Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиб, болани топширган. Боланинг туғилганлик гувоҳномаси расмийлаштирилиб, у 18 декабрь куни Маскат—Дубай—Тошкент йўналиши орқали Ўзбекистонга олиб келинган.
Маълум қилинишича, боланинг онаси 2024 йилда бошқа жиноятлар учун ҳибсга олинган ва ҳозирда жазо муддатини ўтамоқда.






