АсосийЖамият

Тошкентдаги цехда ёнғин чиқди

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган ип егириш цехида ёнғин юзага келди.

'Тошкентдаги цехда ёнғин чиқди'ning rasmi

3 январь куни Тошкент шаҳрида жойлашган ип егириш цехида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 22:01 да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчасида жойлашган ип егириш цехида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВББга хабар тушган. Шунга кўра, қутқарувчилар соат 22:04 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:39 да ўчирилган.

Билдирилишича, айтилган манзилда тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби, моддий зарар миқдори аниқланмоқда ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энергия йўқотишлари кескин танқид қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:18

    Энергия йўқотишлари кескин танқид қилинди

    Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишларда мамлакат иқтисодиёти, инфляцияни жиловлаш, энергия тежамкорлиги, туризм ва бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

    'Ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши пастлигича қолмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:25

    Ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши пастлигича қолмоқда

    Қатор товарлар бўйича импорт устунлиги сақланиб, янги ишлаб чиқариш имкониятлари очилмоқда.

    'Солиқ қўмитаси ресторалардан қонунга риоя қилишни талаб қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:18

    Солиқ қўмитаси ресторалардан қонунга риоя қилишни талаб қилди

    ЯТТ орқали чек бериб, ҚҚСдан қочаётган тадбиркорлар огоҳлантирилди.

    'Қозоғистон Ўзбекистонга нефть етказиб бериши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:15

    Қозоғистон Ўзбекистонга нефть етказиб бериши мумкин

    Икки давлат ўртасида энергетика ва саноат соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда.

    'Исроил–Ливан ўртасидаги сулҳ яна узайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:12

    Исроил–Ливан ўртасидаги сулҳ яна узайтирилди

    АҚШ ташаббуси билан ўт очишни тўхтатиш режими яна уч ҳафтага давом этади.