АсосийДунё

Нью-Йоркнинг янги мэри ишини Исроилга оид фармонларни бекор қилишдан бошлади

Мамдани коррупция айбловларидан сўнг собиқ мэр Адамс томонидан чиқарилган барча фармонларни бекор қилди.

'Нью-Йоркнинг янги мэри ишини Исроилга оид фармонларни бекор қилишдан бошлади'ning rasmi

Нью-Йорк шаҳар мэри Зоҳран Мамдани лавозимга киришганидан сўнг илк фармонини имзолади. Шаҳар мэри девони томонидан эълон қилинган маълумотга кўра, ушбу фармон орқали собиқ мэр Эрик Адамс томонидан 2024 йил 26 сентябрдан бошлаб, яъни федерал коррупция айбловлари эълон қилинган кундан кейин чиқарилган барча ижро этувчи буйруқлар бекор қилинди, дея ёзмоқда "zamon.uz".

Фармонда 2024 йил 26 сентябрда ёки ундан кейин чиқарилган ва 2025 йил 31 декабрдан кучга кирган барча фармонлар ўз кучини йўқотгани қайд этилган. 

Мазкур қарор сўнгги ўн саккиз ой давомида Эрик Адамс томонидан қабул қилинган ўнга яқин фармонни бекор қилди. Улар орасида шаҳар ходимларига Исроилга қарши бойкотларда иштирок этишни тақиқлаш, иммиграция ходимларига қамоқхона текширувларини ўтказиш ваколатини бериш, от араваларини тақиқлаш ҳамда антисемитизмнинг ишчи таърифини белгилашга оид буйруқлар мавжуд. 

Шу билан бирга, Мамдани яна бешта янги ижро этувчи фармонни имзолади. Уларнинг учтаси Нью-Йорк шаҳрида уй-жой шароитларини яхшилаш, ижарачиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кам таъминланган аҳоли учун уй-жой қурилишидаги бюрократик тўсиқларни камайтиришга қаратилган. 

Янги мэр томонидан имзоланган сўнгги фармон жамоатчилик билан алоқалар учун масъул бўлган янги шаҳар департаментини ташкил этишни назарда тутади. 

Маълумот учун, Зоҳран Мамдани ноябрь ойидаги сайловларда ғалаба қозониб, Нью-Йорк шаҳрининг илк мусулмон мэри сифатида тарихга кирди. У 34 ёшда бўлиб, тўрт йиллик муддат давомида лавозимда фаолият юритади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШга торнадо ёпирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:39

    АҚШга торнадо ёпирилди

    АҚШнинг Оклахома штатида содир бўлган кучли торнадо Энид шаҳрини жиддий вайрон қилди.

    'АҚШ авианосеци Эрон яқинига етиб келди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:10

    АҚШ авианосеци Эрон яқинига етиб келди

    Минтақадаги ҳарбий кучлар мувозанати кескин кучайиши мумкин.

    'АҚШда Мадуро иши бўйича ҳарбий ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:35

    АҚШда Мадуро иши бўйича ҳарбий ҳибсга олинди

    У махфий маълумотлар асосида гаров тикиб, юз минглаб доллар ишлаганликда гумонланмоқда.

    'Ғазода уч нафар бола ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 23.04.2026 09:03

    Ғазода уч нафар бола ҳалок бўлди

    Исроил Ғазода амалга оширган зарба оқибатида беш киши, жумладан уч нафар бола ҳалок бўлгани хабар қилинди.

    'АҚШ-Эрон уриши Хитойга зарар етказмоқда'ning rasmi

    Дунё 23.04.2026 08:17

    АҚШ-Эрон уриши Хитойга зарар етказмоқда

    Хитой Трамп жорий этган божхона тарифларига бардош берган бўлса-да, Эрон атрофидаги уруш иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда.

    'АҚШ 38 йилдан сўнг илк бор палуба артиллериясидан фойдаланди'ning rasmi

    Дунё 23.04.2026 04:25

    АҚШ 38 йилдан сўнг илк бор палуба артиллериясидан фойдаланди

    Охирги бор бундай ҳолат 1988 йилда, Эрон–Ироқ уруши даврида амалга оширилган эди.