Суд ҳужжатларига кўра, Ш.И. 2014 йилдан Россияда яшаб, 2023 йилда фуқаролик ва ҳарбий гувоҳнома олган. 2025 йил май ойида у Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган ва жанговар ҳаракатлар зонасига юборилган. Июнь ойида ракета зарбаси натижасида жароҳатланган ва октябрда Ўзбекистонга қайтган.
Суд текширувида мобил телефонидан ҳарбий кийимдаги фотосуратлар ва жанговар ҳаракатларда иштирок этганини тасдиқловчи расмий ҳужжатлар топилган. Ш.И. Россияда жиноий жавобгарликка тортилишдан қўрқиб шартнома имзолаганини иқрор бўлган.
Суд уни ЖКнинг 154 ва 154-1 моддалари билан айбдор деб топиб, умумий тартибли колонияда жазо ўташ шарти билан 3 йил 6 ойга қамашга қарор қилган.






