АсосийЖамият

Самарқандда 29 ёшли эркакнинг қорнидан 200 гр мих олиб ташланди

Эркак қаттиқ стрессга тушгани ва ўз хатти-ҳаракатларини назоратга олмаган ҳолда ушбу жисмларни ютгани айтилмоқда.

'Самарқандда 29 ёшли эркакнинг қорнидан 200 гр мих олиб ташланди'ning rasmi

Самарқандда 29 ёшли фуқаронинг қорин бўшлиғидан 200 грамм мих ва “саморез” олиб ташланди. Бу ҳақда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали хабар берди.

Қайд этилишича, муассасага 29 ёшли фуқаро А.Э. қорин соҳасида кучли оғриқ билан келтирилган. Шошилинч қабул бўлимида ўтказилган диагностика ва лаборатория таҳлилларига кўра беморнинг меъда ичак тизимида катта миқдорда ёт жисмлар (мих ва “саморез”) борлиги аниқланган.

Беморда шошилинч равишда лапаротомия, гастростомия усулида жарролик амалиёти ўтказилиб, қорин бўшлиғидан мих ва бошқа турдаги метал жисмлар олиб ташланган. Ҳозирги вақтда беморнинг аҳволи қониқарли. 

Эркак қаттиқ стрессга тушгани ва ўз хатти-ҳаракатларини назоратга олмаган ҳолда ушбу жисмларни ютгани айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар