АсосийЖамият

Nestlé Ўзбекистонда айрим болалар овқатларини қайтариб олади

Nestlé компанияси тез эрийдиган сут ва аралашмаларда эҳтимолий токсин аниқланиши сабаб, Ўзбекистондаги айрим болалар овқатлари партияларини ихтиёрий равишда қайтариб олишини эълон қилди.

'Nestlé Ўзбекистонда айрим болалар овқатларини қайтариб олади'ning rasmi

Маълум қилинишича, қайтариб олиш амалиёти эҳтиёт чораси сифатида амалга оширилмоқда. Маҳсулотларда арахидон кислотаси таркибида сереулид токсинининг эҳтимолий хавфи аниқланган. Бу организмга тушганда кўнгил айниши, қусиш ва қорин оғриғи каби белгиларга олиб келиши мумкин.

Қайтариб олиш фақат белгиланган партияларга тааллуқли бўлиб, Ўзбекистонда тақдим этилган бошқа болалар овқатига таъсир қилмайди. Истеъмолчилар маҳсулотни Nestlé’нинг ижтимоий тармоқлари орқали қайтариб беришлари мумкин.

Қайтариб олинадиган партиялар:

  • NAN 1 OPTIPRO: 51490346AB, 51750346AA, 51900346AE ва бошқалар
  • NAN 2 OPTIPRO: 5172080622, 5206080621, 5298080624 ва бошқалар
  • NAN Kislomolochniy (0–12 ой): 51230017A1
  • NAN Supreme (0–12 ой): 52790742C1
  • ALFARÉ Amino: 51050017Y2, 51470017Y1, 52730017Y1

Nestlé аҳолига маҳсулотларни кўрсатилган тартибда қайтариб беришни сўрамоқда.

    Бошқа янгиликлар