АсосийЖамият

Чегара келишувларида Шавкат Мирзиёевнинг ҳиссаси катта бўлди — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти Марказий Осиёдаги чегара масалаларини ҳал этишда Ўзбекистон раҳбарининг дипломатик саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлади.

'Чегара келишувларида Шавкат Мирзиёевнинг ҳиссаси катта бўлди — Садир Жапаров'ning rasmi

Қирғизистонда Президент Садир Жапаровнинг беш йиллик фаолиятига бағишланган тўрт қисмли "Президент" ҳужжатли фильми намойиш этилди. Фильмнинг иккинчи қисмида қирғиз–тожик чегарасидаги кескин вазият ва уни бартараф этиш жараёнлари ҳақида сўз боради.

Садир Жапаровнинг айтишича, ушбу мураккаб масалага ечим топилишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатлари ва вазмин дипломатик ёндашуви муҳим роль ўйнаган. У саммит ва учрашувлар давомида Тожикистон раҳбари билан чегара масаласини бевосита муҳокама қилиш ташаббусини илгари сурганини айтган.

“Бу жараёнда Шавкат Мирзиёевнинг ўрни жуда катта бўлди. У киши муаммони айнан шу пайтда ҳал қилиш кераклигини, акс ҳолда кейин кеч бўлиши мумкинлигини таъкидлади ва ён беришга бориш лозимлигини маслаҳат берди”, — деди Қирғизистон президенти.

Шунингдек, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеэнбек Қулубаев ҳам Ўзбекистон президентининг ташаббус ва саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, чегара можароларининг давом этиши минтақавий барқарорлик ва инвестициявий жозибадорликка салбий таъсир кўрсатишини Мирзиёев бир неча бор таъкидлаганини қайд этди.

    Бошқа янгиликлар