АсосийЖамият

Россия ҳарбий госпиталида фельдшер бўлиб ишлаган ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди

Россия Қуролли кучлари таркибидаги ҳарбий госпиталда икки йил фельдшерлик қилган самарқандлик эркак Ўзбекистонда судланиб, 4 йилга озодлиги чекланиш жазосига ҳукм қилинди.

'Россия ҳарбий госпиталида фельдшер бўлиб ишлаган ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

Суд ҳужжатларига кўра, мазкур иш 2025 йил 24 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Паяриқ туман судида кўриб чиқилган. Судда С.Б. айбига тўлиқ иқрор бўлган. У 2023 йил 1 май куни иш излаб Россиянинг Петропавловск-Камчатский шаҳрига борганини, дастлаб хусусий клиникада фельдшер бўлиб ишлаганини билдирган.

Кейинчалик танишлари орқали Россия Қуролли кучларига фельдшерлар қабул қилинаётгани, хорижий давлат фуқаролари ҳам ишга олинаётгани ва ойлик маош 210 минг рубль экани ҳақида маълумот олган. Шундан сўнг у ҳарбий хизматга ариза топширган ва Белград шаҳрига бориш топшириғини олган.

С.Б. суҳбатдан сўнг 11740-сонли ҳарбий қисмга ишга қабул қилиниб, икки йил давомида ҳарбий госпиталда фельдшер сифатида фаолият юритган. Хизмат давомида унга Россия фуқаролиги, ҳарбий гувоҳнома ва ҳарбий жетон берилган.

2025 йил июль ойида Ўзбекистонда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини билгач, у 8-октабр куни таътилга чиқиб, қилган ишининг ноқонуний эканини англаб, жазога тортилиш учун Ўзбекистонга қайтган. Қайтишдан олдин Россия томонидан берилган ҳужжатларни йўқ қилгани маълум бўлди.

Cуд қарорига кўра, С.Б. Жиноят кодексининг 154-1-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи учта автомобилни уриб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:33

    Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи учта автомобилни уриб кетди

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'АҚШда ICE ходими томонидан аёл ўлдирилиши ортидан оммавий норозиликлар бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:11

    АҚШда ICE ходими томонидан аёл ўлдирилиши ортидан оммавий норозиликлар бошланди

    Маҳаллий ва федерал ҳокимиятлар воқеа юзасидан қарама-қарши баёнотлар бермоқда.

    'Самарқандда аёл туғуруқхона олдида чақалоғини дунёга келтириб, ҳожатхонанинг чиқинди қутисига ташлаб кетдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:07

    Самарқандда аёл туғуруқхона олдида чақалоғини дунёга келтириб, ҳожатхонанинг чиқинди қутисига ташлаб кетдими?

    Ушбу ҳодиса кузатув камералари орқали аниқланиб, ҳолатга аниқлик киритилган.

    'Тошкентда ҳокимлик ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:44

    Тошкентда ҳокимлик ходими пора билан ушланди

    Учтепа тумани ҳокимлиги бўлими бош мутахассиси тадбиркордан 3 минг доллар талаб қилган вақтида қўлга олинди.

    'Ўзбекистонда 2025 йилда донорлар қанча қон топширгани очиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:37

    Ўзбекистонда 2025 йилда донорлар қанча қон топширгани очиқланди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги донорлик ҳолати ва мамлакатдаги қон захиралари бўйича маълумот берди.

    'Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:38

    Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашмоқда

    Экологлар 16-17 январгача ноқулай метеорологик шароитлар давом этишини маълум қилди.