АсосийЖамият

Тошкентда ЙТҲ ортидан бир киши ҳалок бўлди

Ҳодиса Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган.

'Тошкентда ЙТҲ ортидан бир киши ҳалок бўлди'ning rasmi

8 январь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Оних ва ГАЗ-63 русумли юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, соат 05:00 лар атрофида Янги Ўзбекистон кўчасининг иккинчи даражали йўлида 2004 йилда туғилган ҳайдовчи Onix автомобилини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўл четида ҳаракатсиз турган ГАЗ-63 юк машинасига бориб урилган.

ЙТҲ оқибатида Onix автомобили йўловчиси олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Хоразм вилоятида Nexia ва Lacetti автомобиллари тўқнашуви оқибатида Nexia ҳайдовчиси ҳалок бўлганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода вояга етмаган қизлар “самосуд” қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:51

    Бухорода вояга етмаган қизлар “самосуд” қилинди

    Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

    'Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:42

    Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

    Зилзила соат 02:14 да Тожикистон ҳудудида содир бўлган.

    'Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи учта автомобилни уриб кетди'ning rasmi

    Жамият 08.01.2026 17:33

    Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи учта автомобилни уриб кетди

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'АҚШда ICE ходими томонидан аёл ўлдирилиши ортидан оммавий норозиликлар бошланди'ning rasmi

    Жамият 08.01.2026 15:11

    АҚШда ICE ходими томонидан аёл ўлдирилиши ортидан оммавий норозиликлар бошланди

    Маҳаллий ва федерал ҳокимиятлар воқеа юзасидан қарама-қарши баёнотлар бермоқда.

    'Самарқандда аёл туғуруқхона олдида чақалоғини дунёга келтириб, ҳожатхонанинг чиқинди қутисига ташлаб кетдими?'ning rasmi

    Жамият 08.01.2026 14:07

    Самарқандда аёл туғуруқхона олдида чақалоғини дунёга келтириб, ҳожатхонанинг чиқинди қутисига ташлаб кетдими?

    Ушбу ҳодиса кузатув камералари орқали аниқланиб, ҳолатга аниқлик киритилган.

    'Тошкентда ҳокимлик ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият 08.01.2026 12:44

    Тошкентда ҳокимлик ходими пора билан ушланди

    Учтепа тумани ҳокимлиги бўлими бош мутахассиси тадбиркордан 3 минг доллар талаб қилган вақтида қўлга олинди.