АсосийДунё

Венесуэлада АҚШ ҳужуми оқибатида 100 киши ҳалок бўлди

Каракасга уюштирилган ҳужум чоғида асосан ёшлар қурбон бўлгани айтилмоқда. Расмий Каракас буни ҳарбий тажовуз деб атади.

'Венесуэлада АҚШ ҳужуми оқибатида 100 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Венесуэлада АҚШ томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида камида 100 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Диосдадо Кабелё баёнотига таяниб, Reuters хабар берди.

Вазирнинг сўзларига кўра, қурбонларнинг аксарияти ёшлар бўлган. У ҳужумни “хиёнаткорона” дея баҳолаб, ҳалок бўлганлар мазкур воқеага алоқаси бўлмаган тинч аҳоли вакиллари эканини таъкидлаган.

Шунингдек, Кабелё президент Николас Мадуро қўлга олиниши вақтида оёғидан, биринчи хоним Силия Флорес эса бошидан жароҳат олганини маълум қилган. CNN ҳам суд мажлиси чоғида Флореснинг боши боғланган, Мадуронинг эса ҳаракатланишда қийналаётгани кузатилганини хабар қилган.

АҚШ расмийлари эса Каракасдаги амалиёт давомида тахминан 75 киши ҳалок бўлганини билдирган. Улар орасида тинч аҳоли, Венесуэла ва Куба хавфсизлик кучлари вакиллари бўлгани қайд этилган. Шунингдек, бир неча нафар америкалик ҳарбий жароҳат олган.

Венесуэла расмийлари АҚШнинг “Мутлақ қатъият” номли операциясини ҳарбий тажовуз деб баҳолаган. Аввалроқ мамлакатда ушбу воқеалар оқибатида ҳалок бўлган ҳарбийлар хотираси учун бир ҳафталик мотам эълон қилинганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Украинадаги можаро июнь охиригача тугайдими?'ning rasmi

    Дунё 08.01.2026 11:39

    Украинадаги можаро июнь охиригача тугайдими?

    Украина президенти музокаралар янги босқичга чиққани ва уруш яқин ойлар ичида якунланиши эҳтимоли борлигини билдирди.

    'Трамп Колумбия президентини Оқ уйга таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё 08.01.2026 09:44

    Трамп Колумбия президентини Оқ уйга таклиф қилди

    Ҳарбий таҳдидлардан сўнг Дональд Трамп ва Густаво Петро илк бор телефон орқали мулоқот қилди.

    'Эронда намойишлар зўравонликка айланди'ning rasmi

    Дунё 08.01.2026 08:26

    Эронда намойишлар зўравонликка айланди

    Чаҳормаҳал ва Бахтиёрий вилоятидаги Лордегон шаҳрида полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар юз берди.

    'АҚШ 66 та халқаро ташкилотдан чиқмоқда'ning rasmi

    Дунё 08.01.2026 04:14

    АҚШ 66 та халқаро ташкилотдан чиқмоқда

    Дональд Трамп АҚШнинг ўнлаб халқаро тузилмалардаги аъзолигини тўхтатиш ҳақида меморандум имзолади.

    'Сурия армияси ва курд кучлари Ҳалабда яна тўқнашди'ning rasmi

    Дунё 07.01.2026 16:58

    Сурия армияси ва курд кучлари Ҳалабда яна тўқнашди

    Ҳалаб шаҳрида ҳукумат қўшинлари ва Сурия Демократик кучлари ўртасида жанглар қайта авж олди.

    'Европада кучли қор бўрони инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлди'ning rasmi

    Дунё 07.01.2026 13:16

    Европада кучли қор бўрони инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлди

    Европанинг бир қатор мамлакатларида кучли қор ёғиши транспорт ҳаракатини издан чиқарди.