АсосийЖамият

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашмоқда

Экологлар 16-17 январгача ноқулай метеорологик шароитлар давом этишини маълум қилди.

'Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашмоқда'ning rasmi

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ўринбосари Искандар Қутбиддиновнинг маълум қилишича, ҳаво сифатининг пасайиши кундузги ва кечки ҳароратнинг 14 даражагача фарқ қилиши, туман тушиши ва шамол тезлигининг камайиши билан боғлиқ. Бу шароитлар ифлослантирувчи моддалар тарқалишини қийинлаштирмоқда.

Ҳозирда махсус комиссия фаолиятини давом эттириб, саноат ва хўжалик объектларида экологик назорат ва текширувлар ўтказмоқда. Тошкент шаҳридаги 12 ва Тошкент вилоятидаги 22 корхонада текширувлар олиб борилиб, ифлослантирувчи транспорт воситаларига маъмурий чоралар қўлланилди.

Мутахассислар шуни таъкидлайдики, 16-17 январгача ноқулай шароитлар сақланади, кейин эса анти­тсиклонлар келиши билан ҳаво сифати нормаллашади. Давлат органлари кучайтирилган режимда иш олиб бориб, экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни давом эттиради.

    Бошқа янгиликлар