АсосийБу қизиқ

Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп қайси давлатга боряпти?

Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилган 10 та давлат қайсилиги очиқланди.

'Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп қайси давлатга боряпти?'ning rasmi

2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 27,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 6,7 минг нафарга ёки 19,3 фоизга камайган.

Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилган 10 давлат:

Россия – 6 235 нафар;

Тожикистон – 5 943 нафар;

Қирғизистон – 4 219 нафар;

Корея – 3 410 нафар;

Туркия – 2 381 нафар;

Хитой – 1 231 нафар

Қозоғистон – 1 074 нафар;

Буюк Британия – 870 нафар;

Германия – 384 нафар;

АҚШ – 333 нафар.

    Бошқа янгиликлар