“Бавария” жамоаси ҳимоячиси Давид Алаба Австрияда 2016-йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Bild нашри маълум қилди.
Австрия термаси аъзоси кетма-кет олтинчи бор ушбу номга лойиқ деб топилмоқда. Алаба овоз бериш йўли билан аниқланган сўровномада “Лестер Сити” клуби ҳимоячиси Кристиан Фуксни ортда қолдирди.
“Мен учун бу катта шараф ва бу соврин мен учун ўзгача аҳамиятга эга. Мени қўллаб-қувватлаган барчага ташаккур айтмоқчиман”, — дейди Алаба.





