АсосийДунё

Таиландда йўловчи поезди устига кран қулаб тушди

Ҳодиса ортидан ўнлаб қурбонлар бор.

'Таиландда йўловчи поезди устига кран қулаб тушди'ning rasmi

Бугун, 14 январь куни Таиланднинг Накҳон Ратчасима провинциясида Бангкокдан Убон Ратчатҳани шаҳрига йўл олган йўловчи поезди устига қурилиш крани қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Транспорт вазирлигига таяниб, “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, Таиланднинг шимоли-шарқида жойлашган ҳудудда қурилиш крани поезднинг учта вагони устига қулаб, поезднинг рельсдан чиқиб кетишига сабаб бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 19 киши ҳалок бўлган, 80 га яқин йўловчи жароҳат олган.

Фожиа 14 январь куни эрталаб Сикҳио туманида, Бангкокдан тахминан 230 километр шимоли-шарқда жойлашган ҳудудда содир бўлган. Поезд пойтахтдан Убон Ратчатҳани провинцияси томон ҳаракатланаётган бўлган.

Маҳаллий полиция маълумотига кўра, вайроналар остида ҳали ҳам топилмаган жасадлар бўлиши мумкин. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

“Ўн тўққиз кишининг жасади топилди, аммо краннинг сурилиб кетиши хавфи борлиги сабабли поезд вагонлари ичида қолиб кетган айрим одамларни ҳозирча олиб чиқиш имкони бўлмаяпти. Шу сабабли қутқарувчилар вақтинча ортга чекинишга мажбур бўлди”,  — дейди полиция полковниги Татчапон Чиннавонг.

Транспорт вазири Пҳипҳат Ратчакитпракарн ўз баёнотида поезд бортида 195 нафар йўловчи бўлганини маълум қилиб, ҳодиса юзасидан батафсил тергов ўтказишни буюрганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти кран уриб юборган учта вагоннинг иккитасида бўлган.

Кран юқори тезликдаги темир йўл лойиҳаси доирасида олиб борилаётган қурилиш ишлари вақтида қулаб тушган. Кран ўтаётган поездга урилиши оқибатида поезд рельсдан чиқиб кетган ва қисқа вақт ичида ёнғин келиб чиққан.

Маълумот учун, мазкур юқори тезликдаги темир йўл линияси Таиландда амалга оширилаётган йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, у мавжуд темир йўл тармоғи устидан қурилаётган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрондаги тартибсизликларда қарийб 2000 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:08

    Эрондаги тартибсизликларда қарийб 2000 киши ҳалок бўлди

    Эронда норозилик намойишлари бошланганидан бери хавфсизлик кучлари ва намойишчилар орасида катта қурбонлар қайд этилган.

    'Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатларга бож жорий қилди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 09:12

    Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатларга бож жорий қилди

    Мамлакатнинг асосий савдо ҳамкорлари қаторига Ҳиндистон, Хитой ва Туркия киради.

    'Германия канцлери ва Ҳиндистон бош вазири варрак учирди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 08:19

    Германия канцлери ва Ҳиндистон бош вазири варрак учирди

    Германия канцлери Фридрих Мерс Ҳиндистонга илк расмий ташрифи доирасида Бош вазир Нарендра Моди билан Халқаро варрак фестивалида иштирок этди.

    'АҚШ фуқароларини Эрондан чиқиб кетишга чақирди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 04:13

    АҚШ фуқароларини Эрондан чиқиб кетишга чақирди

    АҚШ Давлат департаменти Эронда кучайиб бораётган норозилик намойишлари фонида мамлакатда бўлиб турган америкаликларни зудлик билан ҳудудни тарк этишга ундади.

    'Марказий Осиёдаги собиқ уран ҳудудлари 2030 йилгача тозаланади'ning rasmi

    Дунё 12.01.2026 14:41

    Марказий Осиёдаги собиқ уран ҳудудлари 2030 йилгача тозаланади

    MAGATE Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги уран чиқиндилари мавжуд ҳудудларни тозалаш бўйича ҳамкорликни давом эттиради.

    'Гутерриш Эрондаги зўравонликдан ҳайратда'ning rasmi

    Дунё 12.01.2026 13:41

    Гутерриш Эрондаги зўравонликдан ҳайратда

    БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Эронда намойишчиларга нисбатан ҳаддан ташқари куч ишлатилгани ҳақидаги хабарлардан даҳшатга тушганини билдирди ва Теҳронни вазминликка чақирди.