АсосийБу қизиқ

Бугун айрим ҳудудларда қор ёғиши мумкин

“Ўзгидромет” 15 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

'Бугун айрим ҳудудларда қор ёғиши мумкин'ning rasmi

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-8 даража илиқ, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун айрим вилоятларда ҳаво 30 даражагача исийди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 02:38

    Бугун айрим вилоятларда ҳаво 30 даражагача исийди

    Ўзгидромет бугун, 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 30.03.2026 12:24

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 31 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Долларнинг курси ўзгарди'ning rasmi

    Бу қизиқ 26.03.2026 11:35

    Долларнинг курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Ҳанде Эрчелга нисбатан ҳибсга олиш ордери берилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 25.03.2026 11:39

    Ҳанде Эрчелга нисбатан ҳибсга олиш ордери берилди

    Наркотиклар билан боғлиқ тергов доирасида жами 16 кишига нисбатан ордер чиқарилди.

    'Бугун ҳаво 30 даражагача исийди'ning rasmi

    Бу қизиқ 25.03.2026 02:32

    Бугун ҳаво 30 даражагача исийди

    “Ўзгидромет” 25 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Ҳафта бошида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда'ning rasmi

    Бу қизиқ 24.03.2026 02:45

    Ҳафта бошида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда

    “Ўзгидромет” об-ҳаво прогнозини эълон қилди.