АсосийДунё

АҚШдаги мавсумий ишчилар дастурига Ўзбекистонни киритиш бўйича музокаралар бошланади

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШда мавсумий ишчилар жалб қилинадиган давлатлар рўйхатига Ўзбекистонни киритиш юзасидан музокаралар ўтказишни топширди.

'АҚШдаги мавсумий ишчилар дастурига Ўзбекистонни киритиш бўйича музокаралар бошланади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсат ва дипломатик ваколатхоналар фаолиятига бағишланган йиғилишда АҚШдаги мавсумий ишчилар дастури доирасида Ўзбекистон фуқаролари учун янги имкониятлар яратиш зарурлигини таъкидлади.

Қайд этилишича, ўтган йили АҚШ ҳукумати қишлоқ хўжалиги соҳасида ишловчи мавсумий ишчилар учун махсус визалар бериш тартибини соддалаштирган. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчисига мамлакатни мавсумий ишчилар жалб қилинадиган давлатлар рўйхатига киритиш бўйича музокаралар олиб бориш топширилди. Бу келгусида ўзбекистонликларнинг АҚШда қонуний ва ташкиллаштирилган тарзда ишлашига хизмат қилиши мумкин.

Шунингдек, бундан буён ҳар бир вилоят ҳокими ишчи кучига эҳтиёж сезаётган ривожланган давлатлар ҳудудлари билан тўғридан тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиши кераклиги айтилди. Бу меҳнат миграциясини аниқ эҳтиёж ва реал буюртмалар асосида ташкил этишга қаратилган.

Президентга кўра, эндиликда элчилар хорижда юқори даромадли иш ўринларини топиш, фуқароларни зарур касблар ва хорижий тилларга ўқитиш жараёнларига ҳам масъул бўлади. Шунингдек, Япония, Швеция, Норвегия, Болгария, Австрия, Хорватия, Словения, Сербия, Греция ва Уммон билан меҳнат миграцияси бўйича ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар имзолаш муҳимлиги қайд этилди.

Йиғилишда 2017 йилдан буён хорижий давлатларда 16 та янги дипломатик ва консуллик ваколатхонаси очилгани, уларнинг умумий сони 60 тага етгани, дипломатик алоқалар ўрнатилган мамлакатлар сони эса 165 тага чиққани ҳам маълум қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган дипломат” фахрий унвони таъсис этилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:53

    “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган дипломат” фахрий унвони таъсис этилади

    Ўзбекистонда Ташқи сиёсат фаолияти концепцияси янгиланиб, унинг устувор йўналишлари қайта кўриб чиқилади.

    'Ўзбекистон ташқи сиёсат концепциясини янгилайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:17

    Ўзбекистон ташқи сиёсат концепциясини янгилайди

    Президент Шавкат Мирзиёев жаҳондаги геосиёсий ўзгаришлар шароитида Ўзбекистоннинг Ташқи сиёсат фаолияти концепциясини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

    'Германия, Швеция ва Норвегия Гренландияга қўшин юборади'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:43

    Германия, Швеция ва Норвегия Гренландияга қўшин юборади

    НАТО давлатлари разведка миссияси доирасида Арктикада хавфсизликни ўрганишни режалаштирмоқда.

    'АҚШ Ғазо бўйича режани иккинчи босқичга ўтказди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:39

    АҚШ Ғазо бўйича режани иккинчи босқичга ўтказди

    Вашингтон Ғазодаги урушни тугатишга қаратилган стратегик режанинг иккинчи босқичи бошланганини эълон қилди, бироқ биринчи босқичдаги асосий бандлар ҳануз бажарилмаган.

    'Трамп Венесуэланинг янги раҳбари билан илк бор мулоқот қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:58

    Трамп Венесуэланинг янги раҳбари билан илк бор мулоқот қилди

    АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэланинг муваққат етакчиси Делси Родригес билан телефон орқали гаплашиб, икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

    'БМТ Хавфсизлик кенгаши Эрондаги вазиятни муҳокама қилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:49

    БМТ Хавфсизлик кенгаши Эрондаги вазиятни муҳокама қилади

    Йиғилиш АҚШ ташаббуси билан 15 январь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.